SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 14:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 15 » Кўп чироқ ўчиши Ўзбекистон иқтисодиётининг «шиддатли тарзда» ривожланаётгани билан изоҳланди
00:56
Кўп чироқ ўчиши Ўзбекистон иқтисодиётининг «шиддатли тарзда» ривожланаётгани билан изоҳланди
Ўзбекистонда электр таъминотидаги узилишларга мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ўсиб бораётгани сабаб бўлмоқда. «Даракчи» газетаси хабарига кўра, бу ҳақда «Ўзбекэнерго» ДАК «Энергосотиш» филиали директори Шерзод Хўжаев маълум қилган.

«Даракчи» газетасининг ёзишича, нашрнинг Наманган, Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятлари ва бошқа жойлардаги ўқувчиларидан электр таъминотидаги узилишлар нима учун кўплиги ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Газетанинг қайд этишича, «жисмоний шахсларга етказиб берилаётган электр таъминотида кузатилаётган узилишларнинг сезиларли даражада мавжудлиги ва аҳоли бу ҳолатларнинг сабабидан бехабарлиги эътирозларга асос бўляпти».

Шерзод Хўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда мавжуд энергия манбалари мамлакатнинг электр энергиясига бўлган талабини қондира олади. «Шунга қарамай, ҳақиқатан ҳам электр таъминотида маълум муддатдаги узилишларни талаб қиладиган ҳудудлар бор. Бу биринчи навбатда мамлакатимиз иқтисодиёти шиддатли тарзда ўсиб бориши билан боғлиқ бўлса, иккинчи сабаб йилдан-йилга аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжи ортиб бормоқда», – деди Хўжаев.

«Биз имконият даражасида электр энергиясига бўлган барча талабларни қоплашга ҳаракат қиляпмиз. Аммо бу борада маълум бир қийинчиликлар туғилаётгани ҳам сир эмас», – деган Хўжаевнинг қўшимча қилишича, бундай узилишларнинг олдини олиш учун биринчи навбатдаги амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишга эҳтиёж туғилмоқда.

«Айни пайтда юридик шахсларнинг электр энергиядан фойдаланишининг янги тартиби масаласидаги таклиф ишлаб чиқилиб, тасдиқ учун тақдим этилган. Умид қиламизки, бу борадаги белгиланадиган янги тартиблардан сўнг вазият ижобий томонга ўзгаради», – дейди Шерзод Хўжаев.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси саноатини 2011-2015 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида» ва Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилга мўлжалланган инвестиция дастури тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, «Ўзбекэнерго» компанияси бўйича умумий қиймати 6,5 миллиард долларга тенг бўлган 48та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 770 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz