Главная » 2013 » Mart » 14 » Кушлар парвоздан тўхтагач, ахлат титар эканлар
18:47 Кушлар парвоздан тўхтагач, ахлат титар эканлар |
ҚАБРДАГИ ҲОЛАТЛАР... Қушлар парвоздан тўхтагач, ахлат титар эканлар, Башар ҳам ғийбат-ла дўстин гўштин ютар эканлар, Наҳот ҳақни била туриб, шундоқ ўтар эканлар?! Қабрдаги ҳолатларни оз бўлса ҳам эсламак йўқ, Гуноҳлар сероб ҳолинда охиратдан кўнгиллар тўқ! Башар ғафлатдадир, гарчи қуёш минг йил чиқар ботиб, Ўнг елкада ишсиз қолиб неча йиллар сарсон котиб, Гуноҳкорлар гуноҳидан кўпчиган ботқоққа ботиб, Қабрдаги ҳолатлардан бехабарлар йиғламаслар, Бу қизиқ бепарволикдан ўликлар ҳам ухламаслар. Бу даҳшатдан чумоли ҳам отилиб чиққай инидан, Қиличлар ҳам суғурилса арзир эканлар қинидан, Бир кунда минг кириб чиққан ота бобоси динидан Қабрдаги ҳолатлардан бирор битта ибрат олмас, Ўлим билан бирга юрар, ва ле ўз билгандан қолмас. Соҳибқиронлар ўтдилар, тожу тахтлар бўлди мерос, Уларнинг ҳам манзиллари икки газлик замин холос, Тарихдан ўрнак олмагач ҳеч не бўлмагай иқтибос, Қабрдаги ҳолатлардан сесканмаган одамлар хор, То жаҳаннам маскан бўлур уларга шул кулбаи тор.
|
Категория: Foydali maslahatlar |
Просмотров: 737 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|