Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 23 » Курдлар етакчиси Туркия билан урушни тўхтатишга чақирди
18:45 Курдлар етакчиси Туркия билан урушни тўхтатишга чақирди |
2013 йилнинг 21 март санаси Туркия ҳукуматининг Курдистон сепаратик ишчи партияси билан кўп йиллик можарога чек қўйиш бўйича муҳим қадам ташланган кун сифатида мамлакат тарихига кириши мумкин.
Жанубий ва Марказий Осиёда Наврўз байрами нишонланган ушбу кунда курд сепаратистлари раҳбари Абдуллоҳ Ожалан ўз тарафдорларини Туркия ҳудудидан ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетишга ва тинчлик йўли билан музокаралар олиб боришга чақирди, деб хабар беради РИА-Новости. Эслатиб ўтамиз, у айни вақтда давлатга хиёнат учун Имрали оролида умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. Айтиш жоиз, Ожалан томонидан 1987 йилда ташкил этилган Курдистон ишчи партияси Туркиянинг жанубий-шарқий ҳудудида мустақил Курдистон ташкил этиш учун қуролли жанг олиб бормоқда. Мазкур можаро 40 мингдан зиёд одамнинг умрига зомин бўлди. Курдистон ишчи партияси БМТ томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган. - Миллионлаб одамларга мурожаат этаман ва эълон қиламан: кимда қурол бўлса Туркияни тарк этинг, - дейилган Ожаланнинг мурожаатида. Шу муносабат билан Диёрбакирда ўтказилган митингда юз минглаб курдлар иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, курдлар Туркия аҳолисининг қарийб 20 фоизини ташкил этади. Қуролли тўқнашувларга бархам бериш пайти келди. Шунда турк ва курд халқларининг қонлари тўкилиши тўхтайди. Қуролларни олиб мамлакатдан ташқарига чиқиб кетинг. Биз қуролли жангдан демократик "жангга" ўтамиз, деди курд сепаратистлари раҳбари. Диёрбакирда Ожаланнинг мурожаатини тахминан икки миллионга яқин одам тинглади. Шаҳарда шу муносабат билан ўтказилган байрам тантаналарида курд халқ куй-қўшиқлари ижро этилди. Барча тадбирлар туркчага таржима қилинмасдан курд тилида олиб борилди. У ерга, шунингдек, дипломатик корпуслар ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда юзлаб журналистлар йиғилди. Қувонарлиси, тадбирда ҳеч қандай тартибсизлик рўй бермади. Диёрбакирда маҳаллий аҳолидан ташқари Сурия, Эрон, Ироқ ва Европа мамлакатларидан келган курдлар ҳам иштирок этди. Барча тинчлик қарор топишига бирдек умид билдирмоқда. Халқ Туркия Бош вазири Тайип Эрдоган Ожаланни озодликка чиқаришидан умидвор. Курд сепаратистлари раҳбари томонидан амалга оширилган мазкур ташаббус ЕИ ва Туркия ҳукумати томонидан илиқ қарши олинди.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 748 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|