SHERLAR.BIZ Juma, 29.03.2024, 10:54
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 8 » Кураш Африка ўйинларига киритилиши кутилмоқда
17:16
Кураш Африка ўйинларига киритилиши кутилмоқда
Ҳалқаро кураш ассоциация делегацияси, курашни XI Африка ўйинларига киритиш мақсадида Марказий Африка давлатларида бўлишди. Бу ҳақда Кураш халқаро ассоциацияси расмий сайти хабар беради.
1 апрелдан 5 апрелгача IKA президенти Юсупов Комил бошчилигидаги Ҳалқаро кураш делегацияси Конго Демократик Республикаси ва Конго Республикаларида бўлишди.

Бу икки мамлакат Африканинг марказида жойлашган бўлиб, Африка қитъаси учун жудаям муҳим мамлакатлар ҳисобланади. 2015 йилда айнан шу мамлакатда Африканинг ҳар тўрт йилда бўлиб ўтувчи ёзги олимпиада, Африка ўйинлари бўлиб ўтади.

1-3 апрел кунлари IKA Конго Демократик Республикасининг Киншаса шаҳрида бир қатор учрашув ва келишувлар ўтказишди. Биринчи учрашув спорт вазирилигининг бош директори Барталамео Окито билан ўтказилди. Барталамео Окито 2006 йилда Конго кураш федерациясини ташкил қилинишида катта ҳисса қўшган. Учрашувда мамлакатда кураш спортини оммалаштириш, 2014 йилда ёшлар орасида жаҳон чемпионатини айнан Киншаса шаҳрида ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Сўнг, КДР спорт ва маданият ишлари бўйича бош вазири Банза Мукалай Нсунгу билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазир 2014 йилда бўлиб ўтилиши кутилаётган жаҳон чемпионати Киншаса шаҳри учун жаҳон миқёсидаги йирик мусобақа бўлишини таъкидлаб ўтди. 40 йилдан бери бу шаҳарда жаҳон миқёсидаги мусобақалар ўтказилмаган. Сўнггиси 1974 йилда Ждорж Форман ҳамда Муҳаммад Али ўртасидаги чемпионлик учун бўлиб ўтган тарихий жанг айнан шу шаҳарда ўтказилган. КДР ички ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда Ричард Мангезе, 2014 йилда жаҳон чемпионати Киншаса шаҳрида бўлиб ўтса, барча иштирокчилар химоясини таъминлаши ва визаларни тезроқ олиш имкониятини яратиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, IKA делегацияси Киншасанинг йирик кураш мактабларидан бирида бўлди.

У ерда 5 ёшдан, 15 ёшгача бўлган тарбияланувчи болаларга яхтак ҳамда кураш ҳақидаги видео материаллар совға қилинди.

Ташриф чоғида бир неча матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Бу ташриф мамлакат матбуоти ва телевидениясида кенг ёритилди. 4-5 апрел кунлари IKA делегацияси КДР билан кўшни мамлакат бўлган, Конго Республикасида бўлди. Мамлакат пойтахти Браззавил шаҳрида спорт вазири Леон Опибаи ва спорт бош вазири Эмил Бакале билан учрашув бўлиб ўтди. Айнан шу мамалакатда 2015 йилда Африка ўйинлари бўлиб ўтади. 2012 йилда эса Браззавил шаҳрида кураш бўйича ёшлар ўртасидаги Африка чемпионати муваффақиятли ўтказилган эди. Учрашувда Конго Республикасида курашни ривожлантириш ҳамда Курашни Африка ўйинлари қаторига қўшиши масалалари кўриб чиқилди.

Келушувлар натижасига кўра, курашни Африка ўйинларига киритиш бўйича иш олиб бориш белгиланди.
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 644 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz