Главная » 2014»Fevral»23 » Кунига 16 литр кола ичаётган аёлни бу истакдан ҳеч ким қутқара олмаяпти
19:59
Кунига 16 литр кола ичаётган аёлни бу истакдан ҳеч ким қутқара олмаяпти
The Daily Mail нашрининг хабар қилишича, бу аёлда кока-кола ичимлигига нисбатан ҳаддан зиёд иштиёқ баланд. У кунига газланган ичимлик сувидан 16 литрни ичиб юборади.
Аёлнинг сўзларига кўра, у кунига 50 банка кола ичиш истагидан қутула олмаяпти. Бунинг оқибатида ҳафтаисга икки баробар семириб кетмоқда.
5 фарзанднинг онаси Жекки Баллан илк бор 15 ёшида колани татиб кўрган ва ўшандан бери ундан воз кеча олмаяпти. Агарда аёл колани истаган пайтда ичмаса, у ваҳимага туша бошлайди. Жекки кола учун ойига 800 АҚШ доллари сарф қилмоқда. Ҳозирча уни бу “заҳар”дан қутқара оладиган шифокор топилмади.