"Реал" футболчиси Криштиану Роналду сэр Алекс Фергюсон билан ишлаш нияти борлигини айтган ҳолда Манчестерга қайтиши мумкинлигига ишора қилиб ўтди.
МЮ мураббийи Фергюсон Роналдуни қайтаришни хоҳлаётганини аллақачон айтиб ўтганди. Худди шу саволга — Фергюсон билан ишлаш ҳақидаги саволга Роналду "GQ Spain"га берган интервьюсида жавоб бериб кетди:
— Ҳақиқий профессионаллар билан ишлаш катта шараф ҳисобланади. Менда Фергюсонга нисбатан фақат миннатдорлик ҳисси бор холос. У ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида буюкдир. Футбол — менинг ҳаётим. Мен бу футбол оламида ўйнашни тўхтатганимдан кейин ҳам қолмоқчиман.
Шунингдек, Роналду МЮга фаолияти якунлангач, мураббий сифатида Ферги амаки йўлидан бориш ниятида эканини ҳам айтиб ўтди.