Мазкур қурилма компьютердан фойдаланишни осонлаштириш, айниқса, компьютерда узоқ вақт ишлаш натижасида билакда пайдо бўладиган чарчоқдан халос этишга ёрдам беради. «Bat»нинг тўпламида оҳанраболи халқасимон гиламча бўлиб, у сичқончанинг 40 милиметр баландликда ёки қўлдан 10 милиметр пастда ҳаракатланишига имкон беради. Кашфиётчиларнинг сўзларига кўра, учар сичқончадан фойдаланиш билакда оғриқ пайдо бўлишининг олдини олади. «Bat»ни сотувга қўйишдан аввал уни ҳали маълум муддат синовдан ўтказиш режалаштирилган. Сичқончаларни оқ ва қора рангларда ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.