1. 53 ёшли Уэнди Ричмонд бир камдан кам учрайдиган касалликка дучор бўлган, бунда ҳар сафар фарзандларига "Мен сизларни севаман!” дейиши биланоқ, у хушидан кетади, деярли комага тушади деса ҳам бўлаверади. Бунда у вертикал ҳолатда бўлиши ҳам мумкин, ва унга бирор нарса бўлганини фақатгина ташқи муҳитга умуман ҳеч қандай муносабат билдирмаслигидан англаб олса бўлади. Бундай нохуш хабар, нафақт севги изҳор қилганида, балки ҳар қайси кучли таъсирланиш давомида – салбий ёки ижобий, шунинг учун, у хушидан кетмаслиги учун, ўзини қўлда ушлаб, кучли эмоциялар билдирмасликка мажбур. Тиббиёт тилида унинг касаллиги катаплексия/нарколепсия деб номланади, ва бундай касаллик камдан кам учрашига қарамасдан, олимлар фикрича Британияда 30 000 киши ушбу касалликка чалинган.
2. 13 ёшли Хорватияда истиқомат қилувчи Сандра Ралич, номаълум сабабларга кўра 24 соатга комага тушиб қолди, ундан кейин эса ўзига келиб, атрофдагилар билан тоза немис тилида гаплашиб кетди. Бунда ўз она тили – хорват тилини бутунлай унутиб юборди. Ота онаси айтишича, немис тилини мактабда эндигина ўрганишни бошлаган эди, докторлар эса унинг хушидан кетиш сабабларини ва бундай тиллар ўзгариши қандай қилиб рўй берганини тушуниб олишга ҳаракат қилмоқдалар.
3. 81 ёшли дода Чойл Анджело де Люка ўз ховлисидаги дарахтдан йиқилиб, тўрт кун давомида комада ётди. Ўзига келганидан кейин, дода шаҳвониятга берилувчи бўлиб қолди. Тез орада барча йиғган маблағларини фоҳишахоналарда ва унга набира бўла оладиган, ёш қизлар билан дам олишларда сарф қилди. Бундан кейин суд қарори билан унинг банк ҳисоблари ўғли – Даниэльнинг назорати остига ўтди, чунки Фрайл ўзининг шаҳвониятга берилувчан ҳаракатлари сабали ишга лаёқатсиз деб топилди.
4. 39 ёшли бир эркак киши 19 йиллик комадан сўнг уйғониб "Она. Пепси. ва сут ” деганди. Терри Валис 19 ёшда эди ва у эндигина қизалоғини бир ёшга тўлганини нишонлаган эди. Эртасига 1984 йил 13 июлда (айтганча жума куни) у шахсий автомобилида бошқариш йўқотиб йўл ташқарисига чиқиб кетиб 6 метр баландликдан дарёга қулаган. 24 соат ўтгач уни топишганди, бу вақтга келиб Террини буйнидан пастги қисми фалаж бўлиб бўлганди. Дўхтирларни нохуш прогнозларига қарамай, Террини ота-онаси ва рафиқаси уни махсус реабилитация маркази жойлашди. Хар дам олиш кунларида 50 километр узоқликда бўлган фермалигига Терри олиб бориб касаллик унга яқин бўлган жойларда тезро тузалишига ишониб у билан сухбат қуришарди. Шундай қилиб 19 йил ҳам ўтиб кетди ва кунлардан биридан Террини олиб кетишга келган отаси ўғлини дўхтирлар билан сухбатлашаётганини кўриб қолади. Терри эса 19 йиллик танафусдан сўнг ўз қизчасини кўрди. Бошидан кечирган касаллик оқибатида Терри кам вақтли хотира билан айрим муаммоларга эга, аммо бу ҳолат уни умуман уйғонмаслиги мумкин бўлганлиги олдида хеч нарса эмас. Қизиқ бир сана – Терри комага 13 санада жума куни тушиб қолган бўлса, комадан айнан яна 13 чи санада жума куни чиққан.
5. Узоқ оғриқлардан қийин кечган йилларни, суицид хақидаги фикрларни ва муваффақиятсиз даволанишларни бошидан ўтказган Джон Роч қалтис даволаниш тури бўлмиш сунъий кетамин комасига розилик берди. 50 ёшли Джон симпатик нерв дистрофияси(RSD) билан касалланган, бу касаллик унга чидабўлмас оғриқларни беради. Унга ва яна айрим касалланганларга эксперимент сифатида организмларига энг кучли галлюциноген бўлмиш айрим жойларда «Special K.» деб аталадиган кетамин киритилган. Кодеин, фентанил ва бошқа кучли оғриқни босувчи дорилардан сўнг кетамин қутқарувчи дори бўлиб чиқди. Энди Джон Роч вақти вақти билан хаёт учун хавфсиз бўлган дозада кетамин инъекциясини олиб туради, ва ниҳоят бу нарса унга оғриқлардан холос бўлишга имконият берди ва хаттоки у махсус боғичдан холос бўлди.