SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:22
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 2 » KO'Z YOSHINGA ARZISHNI ISTAYMAN
11:15
KO'Z YOSHINGA ARZISHNI ISTAYMAN
Мунгли нигох. Эхтимол у хаммада, хар хил вокеаларни куз олдига келтирар. Мен эса бу нигохни болалар уйида курганман. Болажонлар шух
шеър айтишяпти. Кизалоклар раксга тушишяюпти-ю, кузлари гамгин. Бу ердан чикиб кетаётганимда, «Бу фаришталарнинг ота-онаси хаёт булмаса, Оллох мархаматига олган булсин. Акси булса, Худо жазосини берсин!» дедим. Тугриси, ёмон ният килолмайман. Сабаби узим хам олти ёшгача болалар уйида тарбия топганман. Ушанда октябрьнинг урталари эди. Оёгим совук котаётганини
эслайман. Хатто ранглари икки хил. Болалар уйининг тугрисида хазонларга тулиб кетган майдонча буларди. Мен айикчамни кучоклаганча, Нодир билан скамейкада утирардим. Ушанда ё мени, ё уни кимдир олиб кетишидан куркиб, «Сен хар доим мен билан буласан а?» деган саволни куп такрорлардим. «Куркма Гули, мен бу ердан хеч каерга кетмайман» дерди у калбимга тасалли берганча. Нодир мехрибон. Бирга уйнардик, бирга овкатланардик. Мен олти ёш. У эса мендан икки ёш катта эди. …Бехосдан кулимдан айикчам тушиб кетди. Нодир урнидан туриб, ранги учган айикни кокди. Менга узатаётганида, ёнимизга чиройли аёл билан тарбиячимиз якинлашаётганини курдик. - Вой бу кизни ширинлигини, исминг нима? – деди чиройли аёл. - Гули,- мен хайрат ила уларга тикилдим. - Энди сени ойинг билан даданг
булади. Биз билан кетасанми? - чиройли аёл менга яна жилмайди. Шу пайт Нодир кулимдан махкам ушлаб олди. - Йук, кетмайман! – дедим мен. - Нимага кетмайсан?- у тиззасига утириб, гапини давом эттирди. – Куркма сени хеч ким хафа килмайди. Асал кизим…- мени секин багрига босди. Димогимга ширин хид урилди. Лекин «Нодирнинг кулларини бари-бир куйиб юбормайман!» уй хаёлимдан утди. Аёл эса унга юзланди: - Углим, сени исминг нима? - Нодир, деди у ковогини солиб. - Нодир мен Гулини бу ерга тез-тез
олиб келиб тураман. Кел, энди уни кулини куйиб юборакол… - Йук! Бу ердан кетганлар, бу ерга кайтиб келмайди. Мен Гулини сизларга бермайман!- Нодир баланд овозда бакирди Эсимни таниганимдан бери Нодир биланман. «Мени олиб кетишмокчи», хаёлимга шу фикр келиши билан, аёл мени кутариб олди. Тарбиячининг кулларида турган Нодир, аёлнинг тиззасини махкам кучоклаб олди. - Олиб кетманг! Илтимос Гулини олиб кетманг… Овозим борича бакирардим. Нодир сакраб кулларимдан ушлаганида, айикчам тушиб кетди. Бир сония. Энди бизнинг кулларимиз бир-биридан узилганди… - Гулиии…-деди Нодир бакира. Гули кетма! Опа, илтимос уни олиб кетманг…Илтимос…-тарбиячининг кулидан чикиб кетишга харакат килаётган Нодир йиглаб бакирарди. - Оллох сени панохида асрасин углим,-деди мени кутарган аёл, кузига ёш олиб. - Нодир, Нодииир! Куйиб юборинг! – тепиниб, йиглардим. Чиройли аёл эса мени янаям каттикрок кучоклаб олди. Нодирдан узоклашиб кетдик. Болалар майдончасидаги дарахтлар хам, Нодирнинг нидосини эшитиб жим турарди. Энди мен бу нидони бир умрга эсдан чикара олмасдим «Гулиии…» Янги уйга борганимда хеч каердан куним топмадим. Гарчи ойим ва дадам бор мехрини беришар, узимдан анча ёш катта акаларим эса синглисидай курарди. Чиройли хонам, юмшок
каравот, хар-хил кугирчоклару- уйинчоклар, болалар уйида колиб кетган айигимни урнини боса олмасди. Мен эса…бурчак- бурчакларга тикилиб йиглардим. Уни согинардим. Ойимларга Нодирнинг ёнига борайлик деганимда, уни хам бошка оила бокиб олганини айтдилар. Шу-шу у тушимга куп кирадиган булиб колди. Ва хар гал бизни кимдир ажратарди «Гулиии…» Кечки пайт уйгониб, йиглашни бошлардим. Шунда нажот излаётган кичкигина юрагимнинг дардига, ойимларнинг гап-сузлари, эртаклари малхам буларди. Уша кунларнинг бирида, телевизорда кино курдим. «Матильда». Ота-онасидан эрта ажралган Матильда исмли кизалок, аммаси ва поччаси билан бирга яшайди. Аммо улар Матильдани менсишмайди. У ноёб кобилиятга эга булади. Уй ишларини саранжомлашда, кутубхондаги куплаб китобларни укиб тугатадишга улгурарди.Ва шундан сунг сехргарга айланишни бошлайди. Камтарлиги боис, бу хакда укитувчисидан бошка хеч ким билмайди. Кино менда шунчалар катта таассурот колдирганидан, китоб укишга нисбатан кизикишим ошди. Ойимга: «Агар китоб укисам мен хам сехрли буламанми?» деган саволни куп берардим. Улар хам аста кулиб «Ха» дердилар. Энди дадам менга куп китоблар олиб келарди. Кечаси ётишдан олдин: «Бугун шу семиз китобни эрталабгача укисам, сехрли буламан» дея уни устида ухлаб колардим. Лекин натижа булмасди. Аввалига сехр учун укисам, эндиликда кахрамонларнинг характерига ухшашга интилардим. Хозир уйлаб карасам, сехр хакикатда бор. Факат ёшлигимда мен уни бошкача тушунганман. Хаётдаги сехр, такдир синовларига бардош бера олишдан иборат экан. Чунки унинг хавфли бурилишларидаги тугри йулни, камчилик инсонларгина мардлик билан утади. Биринчи синфга чикмай жуда куп китобларни укиб тугатдим. Билмадим нимага, лекин Оллох томонидан менга шундай бефарклик юборилганмиди… Кушни кизлар, мактабдагилар, кулини бигиз килиб «Етимча, бокиб олинган…» дейишса ахамият бермасдим. *** Адашмасам уша куни, талабалар анжумани булиб утадиган кун эди. Албатта у ерда энг саралар йигилади. Асосийси сузга чикканимда хаяжонмаслик. Анжуман давомида минбарда сузга чиккан бир йигит, гаплари
билан диккатимни узига тортди. Чиройли нутк сузлар экан… Мажлис тугагач талабалар орасидан уни кидиришга тушдим. Шахдам кадамлар билан залдан чикиб кетаётганида, саволга тутдим: - Сиз чиройли нутк сузлар экансиз… - Рахмат, - гапимни тугатмасимдан, курслик билан жавоб берди у. - Бунга кандай эришдингиз, аввалари сизни курмаган эканман? - Яхши киз, вактим зик. Саволингизга келсак, ота-онам туфайли. Агар узим истаган йулни
танлаганимда бундай булмасди… - Канакасига? - Сабаби, етимхонада усганман… Демак гумонларим тугри экан-да. - Тухтанг, нечинчи болалар уйида усгансиз? дедим мен кетидан эргашганча. - Галати киз экансиз,- у менга яна купол нигох билан каради. Мени енгилтак деб уйлади шекилли. Йулини давом эттира кетди. - Нодир! Исмингиз Нодир-ку а? Боя минбарда исмингизни айтишаётганида эшитдим. У жавоб кайтармай янада кадамини тезлаштирди. - Ахир мен Гулиман-ку. Мен Гулиман. Мени танимаяпсизми?
У тухтади. Адашмаган эканман. Кувончим ичимга сигмади. Нодир исмли болаларнинг барига синчковлик билан карардим. Нигох! Минбарда Нодирнинг мунгли нигохи мени узига тортди… - Гули?-у хайрат билан менга тикилди. Узингмисан? - Ха, узимман,-кутилмаганда Нодир мени кучоклаб олди. - Каерларга йук булиб кетдинг? Сени кидирмаган жойим колмади- ку. Кузларимга ишонмаяпман… Такдир бизни яна учраштирганди. Бундан иккимиз хурсанд эдик. Ахир орадан ун икки йил вакт утди. Нодир узгарибди, факат кузлари уша-уша. Мени олиб кетишгач, угил фарзанд кура олмаган бой оила уни бокиб олибди. Бир даргохда тахсил олиб, бир-биримизни сезмаган эканмиз. У мени хеч кимга ишонмай, хар дарс тугаши билан эшик олдида кутиб турарди. Яна олдингидай бирга тушлик килардик, бирга уйга кайтардик. Болалар уйидан кетаётганимда, тушиб колган айикчамни асраб куйган экан. Ранги учиб кетган кадрдон уйинчогимни узимга
топширди. «Сен кетганингдан кейин, узимни куйишга жой топа олмадим. Шу айик овунчогимга айланиб колган эди…» дерди у. Биз бахтли эдик. Энди бу хакда ойимга айтишим керак. Ахир улар хам хурсанд буладилар… Ойимга Нодир хакида гап очганимда, бошка бу мавзуга кайтмаслигимни, биз минг уринганимиз билан бирга була олмаслигимизни айтдилар. Сабаби у хам етимхонада тарбия топган. Тушунмадим, ахир мен хам олти ёшгача етимхонада яшаганман- ку? Улар сузларида турдилар. «Нодир билан юрганингни билиб
колсам, мени сендай кизим йук!» дедилар жахл билан. Ойим шу сузларни менга айтдиларми? «Майли, яхшиси сизни кизингиз булмай, лекин мен…». «Тухта» дедилар шу захоти титрок холатда: «Бор хакикатни билишни истасанг, Нодирни олиб кел». Канака хакикат? Хаёлимда минг хил саволлар билан ташкарига югурдим. Орадан бир соат утмай иккимиз ойимнинг каршисида утирардик: - Ойи,-деди Нодир ерга караб. Онани бегонаси булмас экан. Узр сизни тинчингизни бузяпман. Аммо ишонинг мен Гулини… - Углим,-деди ойим уни гапини булиб. – Бу телба дунёнинг ишлари шу…Хакикатни очиш пайти келди. Сизлар оила куролмайсизлар. Сабаби…- лаблари титрашни бошлади. – Сабаби Нодирнинг отаси ёшлигида никохсиз холда бир кизни хомиладор килиб куйган. Отангиз обрули инсоннинг угли булгани учун сизни етимхонага беришни карор килишибди. Онангиз уятга чидолмай охирги хатини тарбиячиларга бериб кетган. У ерда отангизни исми тулик ёзилган экан. Факат бу сир тутилишини илтимос килган. - Демак онам узларини улдирганмилар?-деди Нодир. - Ха,-ойим йигидан узини зурга тухтатдилар. - Гулини…ота-онаси автохалокат оркали бу дунёдан куз юмишган. Гулини бобоси хам, бувиси хам хаёт эмас. Автохалокатда, Гулини узигина тирик колган. Гулиниг онаси хам етимхонада усган. Ота тарафдан, кариндошлари бокиб олишни истамай болалар уйига беришни лозим топишди. Тарбиячилар хужжатларни текширишаётганида сен билан Нодирнинг отаси…бир булиб чиккан. Иккимиз бирдан урнимиздан туриб кетдик. Нодир менинг акам? Мен уз акамни ёктирганмидим? Ойим мени кучоклаб йиглай, гапини давом эттирди: - Тарбиячилар бир-бирингизга нисбатан булган мехрни куриб ажратишни исташди. Эртага бир- бирингизни ёктириб колсангиз, ака-сингил эканлигилани кандай айтишади? Мен у ерга борганимда… …Колган гапларни эшитмадим. Яна туш курдим. Нодир билан
уша эски скамейкада утирган эканман. Кулимда айикчам. Оёк киймимни ранги хам икки хил. Факат мен йигирмада, Нодир эса йигирма иккида экан…Бизни ажратишди «Гулиии…» Уйгониб кетдим. Тепамда Нодир турган экан: - Узингга келдигми Гули? Хаммани куркитиб юбординг-ку. - Мен каердаман?-урнимдан тураётгандим. - Шифокорлар хали туришинга рухсат беришмади,-деди Нодир мени кайти ёткиза. Шунда хаммаси эсимга тушди. Нодир тиззасига утира бошимни силади: - Гули, мен узок уйладим. Сен хакингда, узим хакимда. Эхтимол эртага мен кимнидир ёктириб коларман. Лекин унда мени коним окмайди. Сен эса…сен бошкасан. Бир-биримизга талпинганимиз ака-сингиллик ришталари экан. Оллохнинг кудратини кара, кариндошларим йук деб куйинардим. Бахтимга сен бор экансан. Биз яна топишдик сингилжон, - Нодирнинг кузидан
ёш окди. Биз яна топишдик. Энди хаммаси ортда колди. Мен сени канчалар яхши кураман Гули… Бугзимда тикилиб турган огрикни куйиб юбордим. - Ака…Нодир мени кучоклаб, куз ёшларимни артди. - Синглжон. Йиглама…Сени куз ёшлларингга арзиддиган инсонлар, сени хеч качон йиглатишмайди. Мен сени куз ёшингга арзийдиган инсон булишни истайман. Жуда хам истайман… Палата эшиги очилди. Ойим ёнида нотаниш аёл турарди. Нодир кузидаги ёшларни артиб аста жилмайди: -Кара Гули, энди бизни иккита ойимиз булар экан
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 593 | | Теги: KO'Z YOSHINGA ARZISHNI ISTAYMAN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz