Бироқ, ҳаммани вақтида келиб иш бошлашга чорлаган хонанданинг ўзи айтилган жойга бир соат кеч келди. Клипмейкер Сарвар Исаевнинг айтишича ушбу клипни тайёр қилиш учун улардан бироз вақт талаб қилинар экан. Сабаби, хонанданинг мазкур қўшиғига ишланаётган клип жуда майда деталлардан иборат бўлиб, унда кўпроқ компьютер графикасидан фойдаланишган.
Клип ҳақидаги аниқ ва тўлиқ маълумот ҳозирча сир тутиляпти. Трек йўналишидаги клипнинг премьераси шу ойнинг сўнгги кунларига режалаштириляпти. Ҳа, айтганча, "Лексус” клипида компьютер графикасидан фаол фойдаланилгани учун клипнинг суратга олиш ишлари фақат яшил фонда тасвирга олинган.