SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:10
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 16
Mexmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 24 » Кличко ва Поветкин қачон учрашишади?
20:41
Кличко ва Поветкин қачон учрашишади?
Бутун дунё бокс ихлосмандлари кутаётган Кличко ва Поветкин ўртасидаги жанг қачон ўтказилади? Ёки яқин кунларда кутилаётган "энг зўр” бокс беллашувлари

Дунё боксидаги обрўли йўналишларнинг супероғир вазн чемпионлиги учун ўтказиладиган жанглар барча ишқибозларни қизиқтириши табиий ҳол.

Мана беш йилдирки, бу иккала боксчи ўртасида бўлиб ўтиши керак бўлган жанг маълум ва номаълум сабаблар туфайли кечиктириб келиняпти. 2008-2010 йиллари Кличко-Поветкин жангини ташкил қилиш бўйича икки марта савдолар ўтказилди. Биринчисида, жанг Россиялик боксчининг жароҳати туфайли бекор қилинди, 2010 йили ўтказилиши керак бўлган чемпионлик жанги яна Поветкин жамоаси томонидан тушунарсиз сабабларга кўра қолдирилди. Бу иккинчи ҳолат Поветкинга қимматга тушди, хеч қандай сабабсиз қолдирилган жанг туфайли Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (IBF) Александрни рейтингини 10 поғона пастлатиб қўйди.

Рус боксчисининг жангларини ташкил этадиган Германиянинг "Зауерлэнд Эвент” промоутерлик компанияси Поветкин қатнашадиган баҳс учун тўрт миллион доллар талаб қилаётгани эса жуда ғалати ҳолат. Чунки, Поветкин ўз профессионал фаолияти давомида ҳалигача орқасида олтита ноли бор рақамли гонорар олмаган. Бу ҳатти-ҳаракатлар WBA га промоуторлик савдоларни ташкил этишга халақит беряпти.

Мана шу сабаблар туфайли, Владимир Кличко-Александр Поветкин ўртасидаги чемпионлик жангини ўтказиш масаласи чигал ҳолатга келиб қолди. Эсингизда бўлса, ўтган йилнинг кузида IBF томонидан берилган хабарга кўра, Кличко-Поветкин жанги 2013 йилнинг 26 февралида ўтказилиши лозим эди. Шундан сўнг оммавий ахборот воситаларида Владимир Кличконинг менежери Бернд Бентенинг WBA билан тузилган шартномага асосан украиналик чемпион сўнгги чемпионлик жангидан икки йилдан кейингина расмий даъвогар билан рингга чиқиши кўрсатилганини айтди. Маълумки, Кличко 2011 йилнинг ёзида жанжалкаш британиялик боксчи Дэвид Хей билан жанг ўтказган эди. Демак ҳақиқатан ҳам шундай шартнома мавжуд бўлса Кличко ва Поветкин ўртасидаги чемпионлик жанги 2013 йилнинг ёзида ўтказилиши мумкин. Жангни ташкил этилмаётганига яна бир сабаб қилиб эса Германиянинг икки RTL ва ARD телеканаллари ўртасидаги жангни қайси бир канал трансляция қилиши борасидаги тортишувлар кўрсатиляпти. Агар, телеканаллар ўзаро бу муаммони ҳал қила олишмаса, бу саволга аукцион савдо жавоб топиб берар экан.

Ваҳоланки, жанг шу йилнинг бошида ўтказиладиган бўлса, бу ҳолат Россиялик боксчи учун яхшигина наф бериши мумкин. Гап шундаки, Поветкин охирги марта ўтган йилнинг 29 сентябрида жанг ўтказган Кличко бўлса икки ой олдин Польшалик гигант Мариуш Вахага қарши рингга чиққан эди. Кўриниб турибдики, украиналик боксчи навбатдаги жанг олдидан дам олиш ва тайёргарлик учун тиғиз жадвал орқали ишлаши керак.

Айни пайтда, йилнинг биринчи ярмида бўлиши аниқ кутилаётган жанглар орасида икки славян боксчисининг жанги ҳақида жўяли маълумот йўқ. Шунинг учун титул баҳсини шу йилнинг ёзида ўтказилиши ҳақиқатга яқин.
Шундай бўлсада бокс ихлосмандларини йил бошида турли вазнларда ўтказиладиган муросасиз чемпионлик жанглари кутиб турибди.

Бокс ишқибозлар яқин ойларда қуйидаги жанглар гувоҳига айланадилар.

Ламонт Питерсон ва Кендалл Холт биринчи ярим ўрта вазнда IBF титули учун ўтказиладиган ўртасидаги жанг. 22 феврал. Вашингтон.
Машҳур Амир Хонни енгганидан сўнг Питерсон реванш жангидан олдин допинг истеъмол қилгани учун дисквалификация қилиниб, узоқ вақт жангга чиқмади. Холт ҳам ўтган йилнинг мартидан бери рингга кўтарилмаган. "Шафқатсиз” деб ном олган Холтга қарши айёр Питерсон. Кўрамиз, айёрлик эса кўп ҳолларда боксда самара беравермайди.
Флойд Мэйвезер ва Роберт Герреро ярим ўрта вазнда WBC йўналиши титул жанги
4 май. Лас-Вегас
Ярим енгил вазннинг собиқ жангчиси Роберт Герреро яримўрта вазнга ўтди ва чемпион Андрэ Бертони "калтаклаб” ташлади. Иккала кўзи юмилиб қолган Берто жанг давомида ўзининг "филни уриб ағдариш мумкин” бўлган "апперкот” зарбалари билан минг сийламасин Герреро ўта чидамли эканлигини кўрсатиб берди. Мана у натижада кимсан - Флойд Мейвезер билан жанг ўтказиш имкониятига эга. Жанг ўтказилиши ҳали тасдиқланмаган бўлсада Флойд машғулотларга киришибди. Чунки, у билан рингга чиқиши мумкин бўлган бошқа рақиб уфқда кўринмаяпти. Бредлини калтаклаш? Ёки Маркес билан муштлашиш? Бу рақибларни Флойдга қизиғи қолмаган. Пакьяо билан жанг қилиши учун ҳали анча бор. Пакьяо олдин бешинчи марта жанг ўтказиб, Маркесни ютиб олсин. Флойд балки ўрта вазнга ўтиши керакдир. Қисқаси, унга қизиғи йўқ ҳар доимгидек, сув ҳўл, осмон мовий, Флойд боксчиларни уради ва енгади.

Бундан ташқари, мухлисларни феврал-май ойлари оралиғида Бернард Хопкинс –Таворис Клауд ўртасидаги яримоғир вазнда IBF йўналиши титул жанги, Крис Арреола ва Бермейн Стивернларнинг WBC титули даъвогарлиги учун супероғир вазн жанги ва яна бир қатор "ринг қироллари” ўртасидаги ажойиб жанглар кутиб турибди.

Manba: ovoza.com

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 504 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
Ulugbek25.02.2013 22:08
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz