КХДРДа аёлларга яна велосипед минишни тақиқлаб қўйишди. Ўтган йили бу тақиқ олиб ташланганди, бироқ январда маҳаллий ҳукумат яна уни жорий этишга қарор қилди. Қонунга риоя этилишини ижтимоий хавфсизлик хизмати офицерлари назорат қилишмоқда. Улар велосипед минган аёлларни тўхтатибгина қолмай, юк қўйиладиган жойида ўтирганларни ҳам тушишга мажбур қилишяпти