Шимолий Корея Президенти КимЧен Ин АҚШ раҳбари Барак Обаманинг унга қўнғироқ қилишини сўради. Бу хақда ABC телеканалига интервью берган собиқ баскетболчи Деннис Родман маълум қилган. Деннис яқинда айнан КХДРга ташриф буюриб, унинг раҳбари билан учрашган эди. Родман билан сухбат чоғида Ким Чен Ин АҚШ билан муносабатлари совуқлашиши тарафдори эмаслигини айтган. Баскетболчининг таъкидлашича, Ким Чен Ин Обаманинг қўнғироқ қилишини кутмоқда. Ким Чен Ин ҳам АҚШ президенти каби баскетболни жуда яхши кўради ва қизиқишларинг ана шу умумий жиҳати икки раҳбар ўртасидаги суҳбатнинг самимий кечишига сабаб бўлиши мумкин, дейди баскетболчи. Деннис Родман Кореяга феврал ойининг оҳирида ташриф буюрган ва Ким Чен Ин билан биргаликда Американинг Harlem Globetrotters терма жамоаси ва Шимолий Корея терма жамоаси ўртасидаги ўйинни томоша қилган эди. Баскетболчи Корея раҳбари билан ҳам таржимон ёрдамида ва тўғридан тўғри инглиз тилида суҳбатлашган.
Ўз навбатида АҚШ Давлат департаменти Родманнинг Кореяга ташрифи Давлат сиёсатига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, унинг ташрифи шахсий аҳамиятга эгалигини маълум қилган.