Статистика |
Hozirda saytda: 9 Mexmonlar: 9 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Yanvar » 28 » "Киргизистон" авиакомпанияси самолётлари Тошкентга яна уча бошлади
19:38 "Киргизистон" авиакомпанияси самолётлари Тошкентга яна уча бошлади |
«Қирғизистон» авиакомпанияси Тошкент шаҳрига мунтазам рейсларни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг юртимиздаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берган. Манбанинг маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Эмил Узакбаев ва «Қирғизистон» авиакомпаниясининг Тошкентдаги бош вакили этиб қайта тайинланган Виссарион Ким ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айнан мана шу масала ҳақида сўз борган. Узоқ танаффусдан кейин «Қирғизистон» авиакомпанияси Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига рейсларни амалга оширишга қарор қилди. 2013 йилнинг 27 январь куни ушбу йўналишдаги биринчи самолёт Тошкент аэропортига келиб қўнди. Элчи воқеанинг муҳимлигини таъкидлар экан, тез кунларда Ўзбекистонга амалга ошириладиган рейслар тўла қувват билан йўлга қўйилишига умид билдирди.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 795 |
| Рейтинг: 5.0/4 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|