Главная » 2013»Fevral»6 » Хозиргина Ўзбекистон Тошкентда Гонконг билан дуранг ўйнади
17:35
Хозиргина Ўзбекистон Тошкентда Гонконг билан дуранг ўйнади
Тошкентдаги марказий "Пахтакор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Гонконг терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги-2015 мусобақасининг илк саралаш учрашуви ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда 0:0 ҳисоби қайд этилди. Айтиш керакки, ўйин тўлалигича Ўзбекистон термасининг устунлиги остида ўтди. Бир неча маротаба бизнинг футболчиларда дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар содир этилди. Аммо, тўп дарвоза тўрига тушишни истамади. 10та бўлиб қолган гонконглик футболчилар жарима майдончалари олдида "ётиб" олиб, муҳим дуранг ҳисобини таъминлаб беришди. Биз ўйиннинг тўлиқ шарҳига бироздан кейин тўхталиб ўтамиз. Осиё кубоги-2015 сарлаши. "Е" гуруҳи Ўзбекистон - Гонконг — 0:0. Манба: www.uff.uz