SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:18
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 14 » Хонанда Муниса Ризаеванинг видеосини кўрдингизми
23:59
Хонанда Муниса Ризаеванинг видеосини кўрдингизми
Кейинги пайтларда интернет тармоғида таниқли ўзбек эстрадаси вакили Муниса Ризаевага оид турли видеотасвирлар пайдо бўла бошлади. Ўз навбатида бу мухлислар, томошабинлар томонидан ҳам муҳокама қилинмоқда. Таҳририятга телефон қилган ўқувчиларимиздан бири шундай дейди: "Очиғи, Муниса Ризаева атрофидагилар уни видеога олаётганини била туриб, ғалати қилиқлар қилиб рақс тушаётгани кўриб ҳайрон қолдим. Чунки яқинда Мунисанинг хунук, макияжи бўялган ҳолатдаги суратлари тарқалганди. Энди эса бу видео. Балки бу "қорапиар” учун керакдир деб ўйлашингиз мумкин. Лекин шундоқ ҳам машҳур бўлган хонандага бу "реклама”нинг нима кераги бор? Унинг алламабало "рақс”ини кўриб ўйланиб қолдим. Митхун Чакрабортининг машҳур паси эсингиздами? Аввалига хонанда ва ёнидаги шериги худди шундай белидан пастини ўйнатишди, кейин энгашганча бармоқларини турли шаклларга солиб кўрсата бошлади(!) Бу ҳаракатларни кўриб хонанданинг ўзига ўхшаб "Во ажаб!” деб юбордим". Хонанданинг интернетдаги шахсий сайтида шундай сўзлар ёзилган: "Её (Муниса Ризаева) образ, её манера одеваться, двигаться, петь, сразу же очаравало миллионы зрителей в нашей стране. Её величество "стиль" - редкий, несомненно, присущий только индивидуальности дар. За стремительной карьерой певицы, конечно же, стоит, прежде всего, талант и не дюжая работоспособность и вокал." Дарҳақиқат, хонанданинг видеоларда акс этган бундай ўзигагина хос бўлган хатти-харакатларини кўриб яна миллионлаб мухлислар ҳайратдан ёқа ушлаган бўлса ажаб эмас! Бунга ҳам "иқтидор" керакдир, балки. Эслатиб ўтамиз, Муниса Ризаева кўп йиллар Лондонда яшаган. Болалигидан мусиқага қизиққан қизалоқ ижод билан жиддий шуғулланишини айтганида ота-онаси қаршилик қилган. Шу сабаб, у кейинчалик уйдан чиқиб кетган ва мустақил яшай бошлаган. Консерваторияда, кейинчалик Лондон Вестминстер университетининг Business Management йўналишида таълим олган. Ҳозирда у отаси кўмагида Тошкент шаҳрида очган "Retro Palace" меҳмонхонасига эгалик қилади. Муниса Ризаева "Айрилма Ёр", "Ей само", "Голлувуд" номли қўшиқлари ва кинодаги баъзи роллари билан танилган. Яқин кунларда Муниса Ризаева билан суҳбат уюштиришни режалаштирганмиз. darakchi.uz
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 604 | | Рейтинг: 5.0/4
Всего комментариев: 1
-JaXoNGiR-15.03.2013 00:04
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz