Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 16 » ХОҚ эркин курашни олимпия ўйинларидан чиқариб ташламоқчи
21:03 ХОҚ эркин курашни олимпия ўйинларидан чиқариб ташламоқчи |
Халқаро Олимпия қўмитасининг ижроия қўмитаси кураш спорт турини Олимпия ўйинлари дастури сафидан чиқариб ташлашни режалаштирмоқда. Қайд этиш жоиз, кураш Олимпия ўйинлари дастурига ушбу мусобақа ташкил этилган илк даврлардаёқ киритилган эди.
Орадан неча йиллар ўтиб, ана шундай қадимий ва оммавий ўйинни дастурдан чиқариб ташлашни мўлжал қилишга Халқаро Олимпия қўмитасини нима мажбур қилди экан? Ушбу савол айни дамда барча кураш ихлосмандларини ўйлантирмоқда. Бу борада баъзи тахминларга назар ташласак. Хабарларга қараганда, Халқаро Олимпия қўмитаси Олимпия ўйинлари дастурини янгилаб, унга гольф ва регби-7 спорт турларини киритишни мўлжалламоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, курашни ўйинлар дастуридан олиб ташлашнинг асосий сабаблари - унинг нисбатан кам сонли томошабинларга эга спорт тури экани ва у жароҳат етказиш хавфини келтириб чиқаришидир. Бироқ бу каби спорт турлари Олимпия ўйинлари дастурида талайгина. Нима учун айнан кураш сафдан чиқиши керак? Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси деряли ҳар гал айнан эркин кураш мусобақаларида совриндорлар қаторидан ўрин олади. Жумладан, 2012 йилда Лондонда ўтказилган XXX ёзги Олимпия ўйинларида барча рақибларини мағлубиятга учратган ва терма жамоамиз ҳисобига олтин медал келтирган Артур Таймазов уч карра олимпиада чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Кураш тарихида бор йўғи 6 спортчи шундай муваффақиятга эриша олган, улардан икки нафари - Артур Таймазов (Ўзбекистон) ва Александр Карелин (Россия) яна кумуш медалга ҳам эга чиқишган. Спортчимиз ХОҚ нинг курашни олимпиада ўйинларидан чиқариб ташлаш борасидаги режасига ўз муносабатини билдирар экан, жумладан шундай деди: "Кураш олимпиаданинг асоси ҳисобланади, мен бу хабарни эшитиб кўнглим хира бўлди. Бундай қилиш нотўғри, бу катта хато бўлади. Бундай бўлишини ўйлаб ҳам кўрмагандим", - дейди Таймазов. - Бугун кураш заллари чемпион бўламана деган болалар билан тўлиб бормоқда. Уларга сизнинг спорт турингиз энди олмпиадага кирмайди, дегандаги нигоҳларини тасаввур қиляпсизми!? Болаларимиздан табассумни тортиб олишмоқчи. Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни ХОҚ Ижроия қўмитаси кураш спорт турини 2020 йилда бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларидан чиқариб ташлашни тавсия қилган эди. 2012 йил Лондонда бўлиб ўтган мусобақадан ўрин олган жами 26 спорт тури синчиклаб ўрганиб чиқилгач, шундай қарорга келинган.
Энди шу йили 7-10 сентябрь кунлари Буэнос-Айресда бўлиб ўтадиган ХОҚнинг 125-сессиясида якуний тўхтамга келинади.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 790 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|