Главная » 2013 » Sentyabir » 6 » ХХР Раиси Си Цзиньпин 8 сентябрь куни Ўзбекистонга келади
01:34
ХХР Раиси Си Цзиньпин 8 сентябрь куни Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2013 йил 8-10 сентябрь кунлари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф давомида Ўзбекистон-Хитой стратегик ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга оид масалаларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш, долзарб минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилмоқда.
Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларация, шунингдек, иқтисодий ҳамкорликка доир қатор ҳужжатларни имзолайдилар.