Статистика |
Hozirda saytda: 18 Mexmonlar: 18 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 11 » ХХР раиси Самарқандни зиёрат қилди
15:35 ХХР раиси Самарқандни зиёрат қилди |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ РеспубликасиРаиси Си Цзиньпин 10 сентябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Олий мартабали меҳмон қадим шаҳарнинг тарихий обидалари билан танишувни Мирзо Улуғбекрасадхонасидан бошлади. Мазкур расадхона аждодларимизнинг буюк закоси, юртимиз илм-фанининг чуқурилдизлари ва тараққиётидан далолат беради. Си Цзиньпин Мирзо Улуғбекнинг ҳаёти ва илмий мероси билантаништирилди. Икки давлат раҳбарлари Амир Темур мақбараси ваРегистон мажмуини бориб кўрдилар. Хитой раҳбари Шарқмеъморчилигининг ноёб обидаларидан бўлган Регистон мажмуини катта қизиқиш билан томоша қилди. Бу ердадоимий фаолият юритувчи миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмасини кўздан кечирди. Олий мартабали меҳмон қадим маданиятимиз ва миллий давлатчилигимиз тимсоли, меъморлик санъатинингюксак намунаси бўлган Самарқанд обидалари унутилмас таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади. – Жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган Самарқанд шаҳринизиёрат қилиш шарафига муяссар бўлганимдан хурсандман. Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигидамамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, қадимий осори-атиқаларни асраб-авайлаш, бунёдкорлик ваободонлаштириш борасида улкан ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдим, – деди Си Цзиньпин. – Қатъийишонаманки, Ўзбекистон халқи Президент Ислом Каримов раҳнамолигида бундан кейин ҳам юксак ютуқ вамарраларга эришаверади. Шу билан Хитой Халқ РеспубликасиРаиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи якунига етди. Хитой раҳбари Ўзбекистонгаташрифи жуда самарали бўлганини таъкидлаб, самимий қабул учун Президент Ислом Каримовга чуқур миннатдорликбилдирди.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 650 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|