Главная » 2013»Yanvar»27 » Хитойлик Сян Суймин исмли киз бегона боланинг соглигини деб
01:15
Хитойлик Сян Суймин исмли киз бегона боланинг соглигини деб
Савоб учун никоҳини қолдирди Хитойлик Сян Суймин исмли қиз бегона боланинг соғлиғини деб, никоҳ тўйини қолдиришга қарор қилди. Гап шундаки, яқинда Сянга у аввал қон топширган клиникадан қўнғироқ қилишди ва бемор болага суяк тўқимаси донори бўлишни таклиф қилишди. Тўйга ҳозирлик кўраётган Сян эса гарчи, бунга умуман вақти бўлмасада таклифга розилик билдирди. "Институтда ўқиб юрган кезларим, ўқитувчиларим, курсдошларим доимо мени қўллаб-қувватлаб келишган, мухтож кунларимда пул ҳам бериб туришган. Ана ўшаларнинг ёрдами билан мен олий маълумотли бўлдим. Ўшанда ўзимга агар зарур бўлса, мен ҳам бошқаларга албатта ёрдам бераман, деб сўз бергандим. Шунинг учун ҳам клиникадан қўнғироқ қилишганида ўйлаб ўтирмай рози бўлдим. Тўй қочиб кетмайди, турмуш ўртоғим мени тўғри тушуниб яна бироз кутишини айтди. Муҳими, бир инсон ўз ташвишидан ҳоли бўлди, унга ёрдамим текканидан бахтиёрман”, - дейди Сян Суймин.