Статистика |
Hozirda saytda: 13 Mexmonlar: 13 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Fevral » 6 » Хитойлик кампир ўз дафн маросимида уйғониб қолди.
07:41 Хитойлик кампир ўз дафн маросимида уйғониб қолди. |
Хитойнинг Гуандун провинциясида 101 ёшли Пенг Сиухуа ўзининг дафн маросимида кутилмаганда уйғониб, ҳамқишлоқлари ва қариндошларини ҳайратда қолдирди. Ваҳоланки, 16 соатлик уйқу давомида унда томир уришии ва нафас олиши сезилмаган. Кекса кампирга ёши етмишдан ошган икки қизи қараётган эди. Улар эрталаб онасининг томир уриши, нафас олиши сезилмаётганини сезгач, уни вафот этган деб хаёл қилиб, дафн қилишга тайёрлана бошлашган. Эртаси куни зарур тайёргарликлардан сўнг кампирнинг танасини кафанга ўраб, тобутга қўйишга ҳозирланиб туришганда, кутилмаганда у кўзларини очди. Сўнг жилмайиб, атрофида йиғилганларга салом берди. Келганлар ҳайратда лол қолган бўлса ҳам, "марҳума” шунга иқрор бўлди: "Омадим бор экан. Мен учун қанчалик кўп одам қайғуришини билдим, қолаверса, крематорийга юборишларидан аввал уйғониб қолдим”. "Тирилиш”дан сўнг Пенг Сиухуа, унинг қариндошлари ва дўстлари байрам зиёфати уюштиришди.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 652 |
| Рейтинг: 5.0/6 |
Всего комментариев: 3 | |
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|