Хитойнинг Сичуан провинциясида яшовчи одам ўзининг чау-чау зотли "Сяо Сяо" лақабли етти ёшли итини топиб беришга ёрдам берган кишига уй ваъда қилди. 60 ёшли хитойликнинг сўзларига қараганда, у оила аъзосидай бўлиб қолган итини жуда соғинган. СяоСяо шу йилнинг 8 феврал куни йўқолган. Ит уйига қайтмаган куни унинг эгаси Weibo сайтида (твиттернинг хитойча аналоги) бу ҳақда эълон берган. Кейинроқ Се ит учун мукофот эълон қилиб, яна Weibo тармоғида эълон берди. Ўз хабарида у чау-чауни топган кишига нархи 500 минг юан турадиган ўз уйини совға қилишини айтган. Хабарга жавобан юз минглаб ҳазиломуз жавоблар келди. Улар орасида «Ишимни ташлаб ит қидиришга тушяпман» мазмундаги изоҳлар ҳам бор эди. Хабар кўплаб Weibo фойдаланувчилар эътиборини қаратгач, Сяо Сяонинг эгасини шу йўл билан танилмоқчиликда айблашди, аммо бунга жавобан ит эгаси бу ёшда унга машҳурлик эмас жонажон ити кераклигини айтди. У ҳамон итини қидиришда давом этмоқда.