Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Sentyabir » 21 » Хитойлик аёл қудуқда 15 кун яшади
05:48 Хитойлик аёл қудуқда 15 кун яшади |
Хитойда ташландиқ қудуққа тушиб кетиб, унда 15 кун яшаган аёл қутқариб олинди. Хэнань провинциясида истиқомат қилувчи Cу Цисюмаккажўхори даласи орқали ўтаётган пайтда тўрт метрлик ташландиқ қудуққа тушиб кетган. У йўлнинг ўртасидақазилган бўлиб, аёл уни қалин ўсган маккажўхори орасида кўролмай қолган. Аёлнинг сўзларига кўра, у тузоқданчиқишга уринган, бироқ қудуқ деворлари жуда сирпанчиқ бўлиб, унинг барча уринишлари бефойда қолган. Ниҳоят, 16сентябрь куни аёлнинг қичқириқларини маҳаллий фермерлар эшитиб қолган. Улар ўт ўчириш хизмати ходимлариничақирган. Ҳозир аёл жуда ожиз, деярли гапира олмайди. Бироқ шифокорлар энди унинг ҳаётига ҳеч нима хавфсолмаётганини айтишмоқда. Су Цисю қудуққа тушиб кетишидан олдин териб олган хом маккажўхори билан 15 кундавомида озиқланган. Чанқоқдан эса уни ёмғир сувлари қутқарган.
|
Категория: Qiziqarli malumotlar |
Просмотров: 552 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|