Главная » 2013»Avgust»17 » Хитойдаги ҳайвонот боғида итни шер қилиб кўрсатишган
16:04
Хитойдаги ҳайвонот боғида итни шер қилиб кўрсатишган
Марказий Хитойда жойлашган Лохэ шаҳридаги ҳайвонот боғида тибет мастиффини шер сифатида кўрсатишга уринишган, дея хабар беради "Интерфакс”. Натижада, ҳайвонот боғининг раҳбарияти "номлардаги хатони” бартараф этиш баҳонаси билан уни вақтинчалик ёпиб қўйди.
Айтиш жоизки, "ит-шер”дан ташқари вольерлардан биридаги бўрилар учун мўлжалланган қафасда яна бир ит, леопардлар учун мўлжалланган жойда – оқ тулки, серпентарийда эса – нутриялар сақланган. Раҳбарият бу ёлғонни турли баҳоналар билан оқлашга қанчалик уринмасин, барибир одамларни алдай олмади. Лохэ ҳайвонот боғи хусусий шахсга қарайди ва у давлат томонидан молиялаштирилмайди. Бироқ охирги пайтларда Хитойдаги кўплаб ҳайвонот боғлари ҳукуматнинг бундай масканлар нотижорат асосида ишлаши керак деган қарори туфайли ёпилиш ёқасида турибди.