SHERLAR.BIZ Dushanba, 16.09.2019, 09:34
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 9
Mexmonlar: 9
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 7 » ХИТОЙДА НАФАС ОЛИШ УЧУН ҲАВО МУАММОГА АЙЛАНДИ!? ЯНГИ БИЗНЕС: “КЕБ ҚОЛИНГ, ОБ ҚОЛИНГ, “ҲАВО” СОТИЛМОҚДА”!
14:06
ХИТОЙДА НАФАС ОЛИШ УЧУН ҲАВО МУАММОГА АЙЛАНДИ!? ЯНГИ БИЗНЕС: “КЕБ ҚОЛИНГ, ОБ ҚОЛИНГ, “ҲАВО” СОТИЛМОҚДА”!
Сўнгги кунларда Хитой пойтахти
Пекинда қуюқ туман, тўғрироғи смог,
яъни турли аралашмалардан иборат
захарланган хаво кузатилмоқда.
Мухбирларнинг хабар қилишича,
пайшанба куни 40 та автомобил
иштирокида йўл транспорт ходисаси
қайд этилди. Йўлларда кўриш
даражасининг мураккаблашиб
кетаётгани боис бир қатор автомобил
йўллари беркитилди. Смог оқибатида
юзлаб самолётларнинг парвозлари
бекор қилингани айтилмоқда.
Туманнинг табиий эмаслиги тан
олинди. Тахлиличилар Пекиндаги қуюқ
туманга автомобиллардан ва йирик
саноат корхоналаридан чиқаётган
тутунлар сабаб бўлаётганини
айтишмоқда. Пекин расмийлари куни
кеча шахардаги юздан ортиқ
корхонани вақтинча беркитишга қарор
қилди. Маълумотларга кўра, хавода
майда қаттиқ зарралар индекси
526дан юқори бўлиб, бу Жаҳон
соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлиқ
учун хавфсиз деб белгилаган меъёрдан
10 баробар юқоридир.
Хитой пойтахтида бир неча
кундан бери қуюқ нотабиий туман -
смог кузатилмоқда. Ҳавони
ифлослантираётган захарли туман
атроф-мухитга катта зиён етказаётгани
айтилмоқда. Хитой хукумати мамлакат
ахолисини ташвишга солаётган
муаммодан эндиликда кўз юмиб
бўлмаслигини, фожеа қамрови жуда
хам ташвишли эканини тан олди.
Давлатга тегишли телевидение, радио
ва газеталарда берилаётган хабарлар
шундан далолат бермоқда. Матбуотда
мунтазам равишда ахолига мурожжат
қилинар экан, кўчаларга зарурат
туғилгандагина, шунда хам ниқоб
таққан холда чиқишлари борасида
маслахат берилмоқда. Чунки смог
қоплаган жойга чиқиб "тоза хаводан”
бахра олмоқчи бўлиш одамлар учун
жудда хам қимматга тушиши мумкин.
Хитой пойтахтида нафас олиш
қийинлашиб кетди. Шаҳар расмийлари
мунтазам равишда аҳолини вазиятдан
огоҳлантириб бормоқда. Эндиликда
жахон телеканалларида намойиш
этилаётган лавхаларда юзига ниқоб
таққан хитойликлар тез-тез
кўрсатилмоқда. Хитойликларни ўзлари
хам "ниқобга ўрганиб
қолганликлари”ни таъкидлашмоқда.
Одамлар смогни шахар осмонидан
олиб кетадиган шамолни кутиб
яшашмоқда. Бироқ шамолдан дарак
йўқ.
Тахлилчиларнинг сўзларига
қараганда, Хитой пойтахтида юзага
келган бундай вазиятга
автомобиллардан чиқаётган тутунлар
сабаб бўлмоқда. Шу муносабат билан
хукумат давлатга тегишли корхона ва
компаниялар автотранспорт
воситаларидан фойдаланишни учдан
бир қисмга камайтиришга қарор
қилди. Пекин кўчаларида эски
таксилар харакати тўхтатилди. Эслатиб
ўтамиз, бугунги кунда 20 миллион
ахоли истиқомат қилаётган Пекинда 5
миллионта автомашина бор. Ҳар йили
бу шахарда автомашиналар сони 250
мингтага кўпаяди. Шарҳловчилар
шахардаги автомашиналарнинг 30
фоизини тўхтатиб туриш билан
муаммо ҳал бўлмаслигини
таъкидлашмоқда. Чунки Хитойда
атроф-муҳитга захарли газ
чиқазадиган саноат корхоналари
кўплаб топилади. Масалан, жахонда
фойдаланадиган кўмирнинг тенг ярми
Хитой фойдасига тўғри келади. Қум
бўронларидан мухофаза қилиш
мақсадида шахарларга кўчатлар
ўтказмоқда.
Хитойлик шифокорларнинг
сўзларига қараганда, хар йили
мамлакатда камида 750 минг киши
ифлосланган сув ва ҳаво туфайли
вафот этади. Сўнгги 10 йил мобайнида
ўпка саратони билан оғриган беморлар
сони 60 фоизга ошди. Кейинги бир
неча кун ичида нафас йўлидан шикоят
қилиб шифокорларга мурожаат қилган
болаларнинг сони бирданига 3-4
баробар ошиб кетди. Пекин
касалхоналарига мурожаат қилган
беморларнинг ярмидан кўпи нафас
олишда қийналаётганларидан шикоят
қилишган.
Хукумат вазиятни яхшилаш
мақсадида бир қатор чора-
тадбирларни кўришга мажбур бўлди.
Жумладан, кўмирда ишлайдиган
электростанциялар яқин келажакда
беркитилиши мумкин. Пекиндан
ташқари Гуанчжоу, Шанхай ва
Циндао шаҳарларда хам вазият
мураккаблиги айтилади.
Энди смог хақида қисқача
маълумот берадиган бўлсак, инлиз
тилидан таржима қилинадиган бўлса,
("smoke” тутун, "fog” туман) "Тутунли
туман” маъносини англатади. Унинг
таркибида туман, кул ва тутун бўлади.
"Смог” атамаси биринчи бор ўрта
асрларда кўмир ёқилиши оқибатида
шахар хавосининг ифлосланиши
кузатилган Англияда пайдо бўлган.
Илк бор смог хақида шифокор Генри
Антуан де Во 1905 йилда ёзган "Туман
ва тутун” мақоласида маълумот
берган. Кейинчалик, тўғрироғи 1950
йилда калифорниялик олим Хааген-
Смит смогнинг янг тури хақида
батафсил ёзиб қолдирган.
Олимларнинг сўзларига қараганда,
жахондаги йирик мегополисларнинг
"бош оғриғи”га айланиб қолган смог
ҳар қандай табиат ва иқлим
шароитларида йирик шаҳарларда ва
саноат марказларида пайдо бўлиб
ҳавони ифлослантириши мумкин.
Айниқса кунлар иссиб кетган вақтда
смог одамлар, айниқса болалар ва
кексалар соғлиғига жиддий зиён
етказади. Смог жуда хам хавфли
бўлиб, кўп холатларда нафас олишни
қийинлаштиради, уйқусизлик, бош
оғриғи, кўздан ёш оқиш, йўтал ва
бошқа турли касалликларга сабаб
бўлади.
Ш.Тўлаганов
***
"ЎЗБЕКИСТОН ҲАВО ЙЎЛЛАРИ"ДАН
УЧАСИЗМИ? ЯНГИ ҚОИДАЛАРГА РИОЯ
ҚИЛИНГ!
ҲАТТО "НОСВОЙ" ЧЕКИШ ҲАМ
ТАЪҚИҚЛАНДИ, ҚОИДАЛАРНИ БУЗИБ,
ПАССАЖИРЛАРГА ҲАЛАҚАТ БЕРГАН
"ЁМОН" ПАССАЖИР ИСТАЛГАН ҚЎНИШ
НУҚТАСИДА ҚОЛДИРИБ КЕТИЛАДИ!!!
ХУШХАБАР: НИҲОЯТ, "ТОШКЕНТ"
ХАЛҚАРО АЭРОПОРТИДА WI-FI
ИШЛАДИ!
Категория: Dunyo xabarlari | Просмотров: 439 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
SAYT_ADMINKASI07.02.2013 14:27
admina07.02.2013 14:33
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz