3 март куни Хитойнинг Жануби-Ғарбида жойлашган Дали Байск автоном округининг Эрюань уездида кучли зилзила рўй берди. 5,5 балли зилзиладан кейин 34 марта қайта силкинишлар кузатилган. Итар-ТАССнинг хабар беришича, табиий офатдан 30 киши жароҳатланган, 12 минг киши эвакуация қилинган. 700та иншоот қулаб тушди, 2,5 мингдан ортиғи зарар кўрди. Ҳозирда электр ва сув таъминоти тизими бутунлай ишдан чиққан, транспорт алоқаси узилиб қолган.
Зилзила якшанба куни кундузи Юньнань провинциясида рўй берди. Унинг маркази 9 километр чуқурликда қайд этилди. Хитойнинг тоғли туманларида ер силкиниши одатий ҳолга айланган. Мисол учун кейинги ҳафталарда мамлаатнинг жанубий худудларида деярли ҳар куни 4,9 баллдан кучли бўлган ер силкинишлари қайд этилган.
darakchi.uz
|