Кучли шамол ва жала ёмғирлари билан
кечган тайфун туфайли одамлар ўз бошпаналарини тарк этишга мажбур
бўлган. Юзлаб парвозлар бекор қилинган, асосий портлар ёпилган. Бўрон
қурилиш майдончаларини вайрон қилган, юзлаб уйларни шикастлаган ва
коммуникацияларни узиб ташлаган.
Бу йилги энг кучли довул бир неча
кундан буён бутун минтақага таҳдид солмоқда. Хусусан, Филиппинда камида
икки киши ҳалок бўлган, уч нафари бедарак йўқолган. Тайванда тўққиз киши
жароҳатланган.
Тайфун якшанба куни Хитой
соҳилларига яқинлашганида бироз сусайган, бироқ, шунга қарамасдан, шамол
тезлиги соатига 160 км ни ташкил этган.
Ушбу тропик бўрон Гонконгдаги
ижтимоий ҳаётга ҳам таъсир кўрсатди: кўчалар бўшаб қолган, мактаблар
ёпилган, ер усти, денгиз ва ҳаво транспорти ишламаяпти. Халқаро аэропорт
400 та рейс бекор қилингани ёки ушланиши ҳақида эълон қилган. Гонконг
метеорология обсерваторияси маълумотларига кўра, Усаги бўрони 1962
йилдан буён кучайган. Кузатувлар даври давомида фақат 10 та тайфунгина
максимал хавфли даражага етган.