38 ёшли Лю Лингчаo елкасида доим 60 кг келадиган уйини орқалаб юради. Шу боис унга"шиллиққурт” одам номи берилган.
Лю Лингчао Хитойнинг турли шаҳарларида пластикидишлар ва металл
банкаларни тўплайди ва уларни сотади. Гуандун провинциясининг Ронган
шаҳрида улғайган букиши пулни тежаш ҳамда ёмғир ва совуқдан ҳимояланиш
учун ўзининг биринчи кўчма уйини беш йил олдин ясаганди.Бу орада
шиллиққуртникига ўхшаш ҳаёт Люга ёқиб қолди ва кейинчалик у яна учта
шундай кулбани алмаштиради.Охирги кулбанинг узунлиги 2,2 метр, эни 1,5
метр бўлиб, унинг камтарона ётоғи ва саёҳат учун керакли анжомларниолиб
юриш учун етарлича жойга эга. Оғирлиги 60 килограммни ташкил этувчи уй
бир киши учун енгил юк эмас,албатта, шу боис Лю Хитой йўллари бўйлаб
шиллиққурт тезлигида ҳаракатланади. Бироқ унинг таъкидлашича, бубошпана
излагандан кўра яхшироқ.