Главная » 2014»Fevral»13 » Хитой рекламаси қизларни севмасдан турмуш қуришга чорлади
07:51
Хитой рекламаси қизларни севмасдан турмуш қуришга чорлади
"Севги, кутишга арзимайди!” шиори остида тайёрланган ушбу реклама ролиги хитойлик интернет фойдаланувчилар орасида катта мунозараларга сабаб бўлди. «Miror» нашрининг хабар қилишича, танишув учун мўлжалланган Baihe.com сайти янги реклама ролигини тақдим этган. Видеода бува набирасидан турмушга чиқдингми, дея сўрайди. Кўп вақт ўтиб, буванинг соғлиги ёмонлашгач, учинчи марта сўраганидан сўнг, қиз танлаш учун энди вақтим йўқ, дея эрга тегишга қарор қилади.
Кейинги кадрда эса қиз келин либосида, табассум ила "Мен турмушга чиқдим” дея хабар қилади.
30 сониялик ушбу видео Хитойнинг Sina Weibo ижтимоий тармоғидаги ўн минглаб фойдаланувчиларнинг Baihe компаниясига норозилик билдиришларига олиб келди.
Айрим фойдаланувчилар эса роликни, ушбу сайтдаги танишув инсоннинг тезда бахтини топишига сабаб бўлади, дея талқин қилишмоқда.