Ҳайвонлар хуқуқини ҳимоя қилувчи Гонолулулик малласоч наҳангнинг сузғичидан ушлаган ҳолда сув остига сайр қилди. Ғаройиб тажриба видео камерага суратга олинди. Исми ҳам океан маъносини англатувчи Оушен хоним шу тариқа омма эътиборини қирилиб бораётган акулалар турига қаратишга, шунингдек одамларда наҳангга нисбатан қўрқув эмас, балки ҳурмат ҳиссини уйғотишга уриниб кўрди. Оқ наҳанг балиқ танасининг катталиги билан ажралиб туради. Уларнинг узунлиги олти метр, вазни эса икки тоннагача етиши мумкин. Тирик жонзотлар учун энг ҳавфли бўлган ушбу акулалар одатда балиқ ва денгиз қушлари билан озиқланади. Аммо баъзида одамларга ҳам ҳужум қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Manba: darakchi.uz