"Зенит” ҳужумчиси Халк ўзининг она шаҳри Кампина-Грандида ўқув маркази очмоқчилигини маълум қилди. Бразилия терма жамоаси ўйинчиси ўзининг H12 футбол мактабига эга. Лекин 2013 йил июнда мактабини кенгайтириб, яна кўпроқ ёш спортчиларни жалб қилмоқчи. "Иш бошланди. Ишончим комил, болалар энг яхши инфратузилмадан маза қилишади. Бу фақат футбол майдонлари эмас, қолган ҳамма нарса ўқиш ва машғулотлар учун, - дейди Халк. – Она еримда яшайдиган одамларга ёрдам бера олишимдан бахтлиман”.