SHERLAR.BIZ Payshanba, 26.12.2024, 19:58
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 10
Mexmonlar: 10
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 22 » Хали элликни хам қораламаган Матлуба опанинг
07:18
Хали элликни хам қораламаган Матлуба опанинг
Ҳали элликни ҳам
қораламаган Матлуба
опанинг таъзиясига бутун
маҳалла кўчиб келди.
Дўппидеккина ҳовлига одам
сиғмай, маъракани дармиён қўшни Султон аканикига
кўчиришди.
Майитга жаноза ўқилиб,
тобут ердан кўтарилганда
Турсун бибининг аччиқ
фарёди еру кўкни тутаб кетди:
- Роҳат кўрмай кетган
болам... Ҳур кетган болам...
* * *
Уззукун оёқда тик турибми
ё маъракадаги югур- югурданми, кечқурун уйга
ҳорғин қайтдим.
Дарвозахонадан кирар-
кирмас димоғимга
шўрванинг ҳиди урилгач,
очқаганимни ҳис этдим. Шундагина кун бўйи туз
тотмаганим, нонушта
маҳалги ширчой билан
юрганим ёдимга тушди.
Тўғри ошхонага йўналдим.
Ойим супача устидаги хонтахтага энди дастурхон
ёзиб, овқат сузиш учун
косаларни тайёрлаб қўйган
экан.
- Овқатланиб ол, даданг
ҳозир чой ичиб кетдилар. Мен тўрга ўтдим, доғ-дуғ
инган қуроқ кўрпачадаги
яккам-дуккам увоқларни
териб, чўккаладим.
Тўғралган буханка
нонлардан бирини ушатиб оғзимга солдим. Ойим кўкат
сепилган бир коса лим
шўрвани олдимга қўйди.
-Ўзингиз-чи,- меҳрибонлигим
тутди ойимга.
-Сен ўзингни кўравер, мен Бахтиёрларникига чиқиб
келай, бечоралар ҳам
очқашгандир. -шундай дея
дераза токчасидаги саватча
катталигидаги дастурхон
ўроғлиқ нимарсани қўлига олди. -Агар тўймасанг,
қозонда яна бор, сузиб
ичавер.
Хўп дедиму шўрвага кумуш
ранг қошиқни ботирдим.
Ойим чиқиб кетдилар. Бахтиёр бугун раҳматли
бўлган Матлуба опанинг
ёлғиз ўғли. Болаликдаги
дўстим, ҳам синфдошим, ҳам
маҳалладошим. Бурноғи йил
уйланиб, болали бўлишга ҳам улгурди хумпар.
Шундай дейману яна
ўйлайман: унга ичим ачийди.
Болалигидан отасиз ўсган.
Кафтдеккина ҳовлида
амакиси билан сиқилиб яшайди. Қартайиб қолган
бувиси ўзини эплолмай
қолган. Бу кампирнинг
иссиқ-совуғидан хабардор
бўлиш ҳам унинг гарданида
(аслида хотини кўз-қулоқ бўлади). Мен эсимни
таниганимдан бери Бахтиёр
билан жўраман. Бирор
кунимни эслолмайманки,
мактабга якка ўзим борган
бўлсам (мактабда ўқиган пайтларимиз)? Икков бирга
бориб, бирга қайтардик.
Баъзи вақтлар уйларига
бориб қолсам, аяси Матлуба
опа албатта сийламай
жўнатмасди. Кўпинча ё бирор пишириққа уннаётган
ё овқатнинг тузини
ростлаётган бўларди. Мен
тортинибгина бу пазанда
аёлнинг қўлидан егуликни
олиб чўнтагимга солиб қўярдим. Кейин кўчага
чиққан заҳотим паққос
туширардим. Таомни бундай
қилиб бўлмасди, албатта.
Охиригача еб қўйиш
иштиёқи кучли бўлмасин, атай косани ярмигача
қолдирардим. Чунки
Бахтиёр мени очкўзга ё еб
тўймасга чиқариши мумкин
эди-да? Матлуба опанинг
шириндан-ширин егуликлар тайёрлашига сабаб бор эди.
У шаҳардаги
ошхоналарнинг бирида
катта ошпазга ёрдамчи эди.
Уззукун ошхонада ивирсиб
юргандан кейин у пазанда бўлмай, ким пазанда бўлсин?
* * *
- Бугун ҳам ишингга
бормайсанми, ўғлим?-
бошимдаги қалпоқни кўриб,
ойим ажабланди. - Бахтиёр яқин ўртоғим,
кейин қўшничилик, унга
ҳозир оғир, ёнида бўлсам
дейман, ойи.
-Тузук ўйлабсан, ўғлим.
Даданг ҳам ҳозиргина чиқиб кетдилар. Бор, бора қол.
Мен остона ҳатлаб кўчага
чиққанимда «Тез ёрдам»
машинаси овоз берганча
ғизиллаб Бахтиёрлар уйи
томон ўтиб кетди. Кўнгил душман-да, не ёв ўйлар
келмади дейсиз шу тоб.
Машина айни маърака
бўлаётан уй яқинига бориб
тўхтагандагина, шубҳам
рост бўлиб чиқди. Қадамимни жадал ташлаб у
ерга етиб боргандагина
ҳақиқатни аниқладим.
Бечора Турсун биби йиғлаб-
сиқтаб, қизига кўп
ўртанганидан беҳуш бўлиб йиқилибди. Уни дарров бир
чеккага ётқизиб, «Тез
ёрдам»га сим қоқишган экан.
- Бахтиёр, ўртоқ...-
Бахтиёрга юзланиб, ортиқ
нима дейишимни билмай унинг қўлини қисиб қўйдим.
- Қўрқинчли жойи йўқ, -
деди у ўзимни бардам
кўрсатиб. - Шунчаки
сиқилганлар бувим, - деб
қўйди. Турсун биби ўзига келди.
Кимдир пиёлада унга совуқ
сув ичирди, кимдир
тортилиб қолган оппоқ қарс
рўмолини тартибга
келтирди. Бошқалар кўзлари чўккан, ажинлар
юзларига соя тортган бу
қарияни овутган бўлишди:
- Энди тақдир шу экан-да,
холажон.
- Оғир бўлиш керак, худонинг иродаси.
- Мана неварангиз
Бахтиёржон ёнингизда
турибди-ку, қизингизнинг
ёдгори...
Ҳеч бир гапга қўшилмай, жавоб бермай турган Турсун
биби мана шу иқрордан
кейин уввос тортиб,
кечагидек қулоқларни
қоматга келтриб, юракларни
ўртаб фарёд қила кетди: - Вой азиз болам,
меҳрибонгина болам,
кўзимнинг оқу-қораси... ҳур
кетган болам...
«Ҳур кетган...»
Буни бугун иккинчи бор эшитдим. Худди кеча Турсун
бибининг ўз оғзидан
қулоғимга чалинганидек
бугун ҳам аниқ-тиниқ
эшитдим. Раҳматли Матлуба
опанинг азизлиги рост. Маҳаллада ёшу қари уни
қадрларди. Рост сўзлиги,
аҳиллиги,
одамшинавандалиги учун.
Меҳрибонлиги ҳам ҳақиқат.
Ёлғиз ўғли Бахтиёрга бор меҳрини берганидек онасию
акасига, умуман ҳаммага дил
тафтини берарди.
«Кўзимнинг оқу қораси...»
Бу ҳам ёлғон эмас. Чунки
Турсун бибининг якка қизи эди. Аммо мана бу куйдирги
гап менга ноаён эди:
«Ҳур кетган болам...»
* * *
Кечқурун яна толиқиб,
очқаб қайтдим уйга. Ойим бу гал кечки емакка ширгуруч
ҳозирлаган экан. Таомни
товоққа сузиб, устидан
сариёғ қуйган маҳал
ошхонага кириб бордим.
- Чиқ, иссиғида еб ол, - ҳовури кўтарилаётган
таомни дастурхонга тортиб,
мени манзират қила кетди
ойим. Мен қўлларимни
дастрўмолимга арта-арта,
қўлимга қошиқ олдим. Ойим ҳам супага чиқдилар.
- Даданг ҳозиргина еб кетди.
Кутмай ўзинг олавер, болам.
- Сизчи?
- Мен даданг билан билла
едим. - У ёққа-чи? - таомил бўйича
уч кун таом тортиқ
қилинадиган таъзияхона
томон имо қилдим.
- Оббордим, - деди ойим
хотиржамгина. - Ойи, Турсун биби..
- Ҳа, бояқиш кампирга қийин
бўлди, - деди ойим ҳали мен
гапимни тугатмай ва
мақсадимни ҳам тушунмай.
Мен муддаога ўтдим: - Ҳур қиз, дейди, ахир
Матлуба опанинг ўғли
борку, Бахтиёр боласи-ку?
Ойим чойнакдан бирин-сирин
пиёлаларга қайноқ чой
қуйиб, бирини ўз олдига, иккинчисини мен томонга
суриб қўйди. кейин
хўрсинди. Назаримда
Матлуба опа билан боғлиқ
аллақандай сир бор эдию,
бундан аллазамонлардан бери воқиф бўлган ойим уни
қандай аён этишни билмай
қийналаётганди. Охир бир
ҳўплам чой ичиб, пиёлани
дастурхонга қўйди-да,
ҳазинлик билан бошлади. - Раҳматли Матлуба ҳаётда
турмуш қурмаган.
- А? - лунжимдаги овқатни
чала-чулпа ютиб юбордим.
Нигоҳим ойимда, ҳайрону
лол тикилиб турибман. - Бахтиёр тўққан ўғли эмас, -
ҳикоясини давом эттирди
ойим, - жияни. Йигирмага
тўлиб-тўлмай жувонмарг
кетган катта акасининг
ёдгори. Ана шу акаси хотинини кунларнинг
бирида бир жазмани билан
ушлаб олади. Шу пайтгача
ҳеч кимга сирини бой бериб
юрмаган бу жувон
ўлгурнинг суюқоёқлиги ҳаммага аён-шаён бўлади
қолади. Бу пайт Бахтиёржон
ҳали ёшига ҳам тўлмаганди.
Болани олиб қоладию
енгилтак хотинини уриб-
суриб қувиб юборади. Кейин аламига чидай олмай
ароқхўрликка берилади.
Бир кечаси у уйига
келмайди. Уйдагилар
маҳалланинг ҳар бир
кавагигача излаб чиқишади, топа олишмайди. Эртаси
куни, тонгда қўшнилар уни
ариққа йиқилиб қотиб
қолганини кўришади.
Кечқурун қоқ изғиринда
ўзини ўнглай олмай тойғаниб кетган шекилли.
Жони ҳам ўша маҳал узилган
бўлса керак. Шундан кейин
шум етим қолган болага ичи
ачиб, Матлуба уни
парваришлашни зиммасига олади. Бахтиёр илк бор тили
чиққанда, Матлубани «ая»
деганда қувончдан йиғлаб
юборанди шўрлик. Шу-шу,
ўшандан буён оналикнинг
бор масъулиятини бўйнига олганди аёл бечора. Ўшанда
у сенинг ёшингда эди. Ўзи
Бахтиёрни оёққа турғазди,
боғчага қўйди, мактабга
олиб борди. Ишга
жойлаштирди. Бошини ҳам иккита қилди. Мана энди
куни битган экан...-ойимнинг
кўзлари ёшланди. Танғиган
рўмолининг учи билан
кўзларини артиб, пиёладаги
чойидан бир-икки ҳўплади. - Ойи у киши нега турмушга
чиқмаган, ҳеч ким совчи
қўймаганми? - айни шу менга
қизиқ эди ва бунга жавоб
олиш учун ҳам шошиб
сўрадим. - Нега энди? Кўп жойдан
чиққанди совчилар.
Матлубанинг ўзи унамади.
Бола билан қайси ҳовлига
сиғаман, деб ўйлаган бўлса
керак-да? Ҳа, биттасига розилик бергандиям,
адашмасам. Совчилар
кейинчалик фикри ўзгариб,
болани олиб бормаслигини
уқдиришган, шарт
қўйишган. Шунда Матлуба ҳам тўнини тескари кийиб
олган-да?! Майли, болам,
овқатингни е. Совиб ҳам
қопти ўзи? Мен, чойни
янгилайман.
Ойим яна ўз юмушига берилди. Мен эса чек-
чегараси йўқ хаёл уммонига
шўнғидим. Бир ожиза
аёлнинг матонати, мардлиги
мени ҳайратга солганди.
Мана шу жасорати учун ҳам маҳалладагилар, одамлар у
кишини яхши кўрган экан-
да? Дарвоқе, Бахтиёр-чи? Бу
сирдан воқиф бўлгач, нима
деркин? Юрагимни нотинч
қилган бу ўй, бу саволга ҳам тезда жавоб топилди.
Қадрдон ўртоғимни уч
кундан сўнг тасодифан
кўчада кўриб қолганимда,
унинг шошиб юрганидан
ҳайрон қолганимда, ўзи изоҳ киритди:
- Қабр бошига боришим
керак. Панжаранинг ранги
ўчиб, занглаб кетибди,
бошқатдан ранглаб қўяй.
Аммажон... аяжонимга ҳали ўрнатмадикку-я,
дадамники... -мана шу ерда
томоғига бир нарса
қадалгандек сўзлашга
оғринди, аммо дилидагини
мен, сирдош ўртоғига ёрди, - аям охирги куни ҳақиқатни
айтдилар. Йиғлай-йиғлай
айтдилар...
Бахтиёр икки кун аввал
ойимдан эшитганим - мени
ҳайратда қолдирган, одамийликнинг энг юксак
намунасини кўрсатган,
жасорату матонатга тўла
бир аёл ҳикоясини сўзлаб
берди. Бу ҳикояни
мамнунлик билан тағин эшитиб, унинг кўзларида
меҳр, муҳаббат, фахр ва
жудоликка кўника
олмаётган жигарбандлик кўз
ёшини кўрдим. Шунда унинг
елкасига чин дўстларча оҳиста уриб қўйдим:
«Бардам бўл, ўртоқ?!»
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 803 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz