SHERLAR.BIZ Payshanba, 19.09.2019, 16:23
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 8 » Келин-куёвлар "Бунёдкор" стадионини айланиб чиқишлари мумкин
00:01
Келин-куёвлар "Бунёдкор" стадионини айланиб чиқишлари мумкин
Ёш келин-куёвлар стадионни айланиб чиқишга рухсат сўрашди ва уларга барча шароитлар яратиб берилди. Кутилмаганда таблода ўзларининг суратларини кўриб, ҳайрон қолишди.


"Бунёдкор" стадиони директори Воҳид Зокиров "Интер футбол" газетаси мухбирига интервью берар экан, ушбу ўйингоҳ билан боғлиқ бир қатор янгиликларни маълум қилди.

- Замонавий футболнинг энг долзарб масалаларидан бири - бу ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш. Табиийки, маҳобатли мажмуанинг сарф-харажатлари ҳам катта. Шуларни инобатга олган ҳолда маркетинг йўналишида қандай ишларга қўл урмоқчисизлар?
Экстремал спорт турларига мўлжалланган махсус ҳудуд ташкил қилишни мақсад қилганмиз. Тоғда юришга мўлжалланган велосипедлар, роликларга буюртма берганмиз. Лойиҳа тасдиқланиши билан қурилиш ишлари бошлаб юборилади. Ҳамюртларимиз оилавий келиб стадионда ҳордиқ чиқаришлари мумкин. Стадион атрофида бунёд этилган сунъий ва табиий қопламали майдонлар ўз соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳаваскор футболчиларга хизмат қиляпти.

- Европанинг етакчи клублари стадионга уюштириладиган саёҳатлардан катта фойда кўришяпти. Бу нарса ҳам эътиборга олинганми?
- Буни йўлга қўйишга улгурдик. Қизиғи, таклиф аҳолининг ўзидан тушиб қолди. Яъни ёш келин-куёвларимиз стадионни айланиб чиқишга рухсат сўрашди. Биз уларга барча шароитларни яратиб бердик. Илк синов жуда муваффақиятли ва чиройли чиқди. Кафеда бироз ўтиришганидан кейин майдонга тушишди. Кутилмаганда таблода ўзларининг суратларини кўриб, ҳайрон қолишди. Стадионда фотосессия уюштирдик. Ҳозир талабгорлар кўпайиб кетди. Хориждан кўп меҳмонлар келишади. Яқинда мамлакатимиздаги Хитой элчихонаси раҳбарияти ва ходимлари стадионимизда бўлишди. Оилавий ташриф буюраётганлар сони ҳам ошиб боряпти.

- 26 март куни «Бунёдкор» стадионида ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Ливан учрашуви бўлиб ўтади. Бир муддат аввал матбуотда стадион бу ўйиндан олдин олий лига 2-тури доирасидаги «Бунёдкор» - «Насаф» баҳсини қабул қилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу хабар қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Миллий жамоамиз Бразилия сари дадил қадамни айнан янги бунёд этилган стадионда ташлашини нафақат мен ёки стадион ходимлари, балки 30 миллионлик халқимиз истаяпти. Стадионнинг пойқадами омадли келишини чин дилдан хоҳлаяпмиз. Шу яхши ниятда янги стадиондаги илк расмий учрашув сифатида Ўзбекистон - Ливан ўйини қайд этилишини лозим, деб топдик. Демак, 26 март санасигача «Бунёдкор» стадионида ҳеч қандай расмий ўйин бўлмайди. Майдон ҳолатини ўзингиз кўрдингиз. Чим аъло даражада парваришланмоқда. Ҳозир стадион юз фоиз тайёр. Бугун расмий ўйин ўтказишга ҳам шай. «Бунёдкор» клуби эса ҳозирча «Жар» стадионидан фойдаланиб туради.

- Электрон чипталари сотуви ҳам йўлга қўйилар экан. Бу биз учун янги тизим. Шу ҳақда маълумот берсангиз...
- Электрон эмас, штрих кодли чипталар муомалага киритилади. Яъни чипта харид қилсангиз, сиз ҳақингиздаги маълумот марказий компьютер тизимига жўнатилади. Натижада сизнинг чиптангиз билан бошқа киши стадионга киролмайди. Кириш ҳудудларида махсус мосламалар ўрнатилган. Чиптадаги код марказий серверга ахборот жўнатади. Ундан тасдиқ келганидан сўнг стадионга киришга автоматик тарзда рухсат берилади. Бу билан стадионга кирган мухлисларнинг аниқ сони чиқарилади ва энг муҳими, чипталарнинг «қора бозор»га чиқиб кетиши олди олинади. Европанинг кучли чемпионатларида иккинчи бўлим ўрталарида стадион сухандони ўйинга қанча томошабин тушгани ҳақида аниқ маълумотни ўқиб эшиттиради ва бу таблода ҳам намоён бўлади. Биз худди шу тизимга ўтамиз. Ресторанларга ҳам махсус штрих кодли чипталар чиқарилади. Бундай чипта эгалари ўйин бошлангунича, мазза қилиб ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

- Ўзбекистон - Ливан учрашувига қизиқиш жуда юқори. Кўпчилик мухлисларни қизиқтирган савол - бу ўйинга чипталар сотуви қачондан бошланади?
- Ўйин санасига 10 кун, узоғи билан икки ҳафта қолганида. Бу жараён ЎФФ билан ҳамкорликда йўлга қўйилади. Юқорида айтганимдек, ҳамюртларимизга қулайлик яратиш мақсадида чипталарни аҳоли гавжум жойларда сотишни мўлжаллаяпмиз.


Darakchi.uz

Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 440 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
YASMINA08.03.2013 02:22
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz