Статистика |
Hozirda saytda: 3 Mexmonlar: 3 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » May » 31 » "Келажак овози" танлови саралаш босқичи қаерда ва қачон ўтказилади?
07:19 "Келажак овози" танлови саралаш босқичи қаерда ва қачон ўтказилади? |
"Келажак овози" иқтидорли ёшларнинг Республика танловига аризалар қабул қилиш жараёни якунланди ва энди унда иштирок этиш имкониятига эга бўлганлар 27 май-14 июнда бўлиб ўтадиган танловнинг туман ва вилоят босқичларида ўз маҳоратларини кўрсатишлари керак бўлади.
Бу йил танловда қатнашиш учун рекорд даражада - 84 326 киши ариза топширди. Бундайн ташқари бу йил саралаш босқичлари билан бир вақтда барча лицей ва коллежларда PR-акциялари ўтказилади. Танлов ташкилотчилари доимгидек Фонд Форум, «Камолот» ЁИҲ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
27 майдан 14 июнгача Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистонда саралаш босқичлари ўтказилади. Таниқли фан, маданият, ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари жойларга чиқиб, ҳар томонлама иқтидорли ёшларни танлаб олиш учун ўз ҳиссаларини қўшадилар. Туман ва вилоят босқичларидан кейин унда ғолиб бўлганлар декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Республика босқичида ўзаро баҳс олиб борадилар.
«Келажак овози - 2013» Республика кўрик-танловининг туман ва вилоят босқичлари графиги:
Қорақалпоғистон – 27-30 май, Жиззах вилояти – 27-30 май, Навоий вилояти – 27-30 май, Наманган вилояти – 27-30 май, Сирдарё вилояти – 27-30 май, Қашқадарё вилояти – 27-30 май, Фарғона вилояти – 27-31 май, Тошкент вилояти – 27–31 май, Бухоро вилояти – 3-6 июн, Самарқанд вилояти – 3-6 июн, Сурхондарё вилояти – 3-6 июн, Хоразм вилояти – 3-6 июн, Тошкент шаҳри – 4-10 июн ва Андижон вилояти – 11-14 июн.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 674 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|