SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 11:37
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 14 » Келажак овози-2013” танловининг Тошкент шаҳар ғолиблари тақдирланди
06:36
Келажак овози-2013” танловининг Тошкент шаҳар ғолиблари тақдирланди
Бугунги кунда “Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танлови юртимиздаги кўплабёш йигит-қизларни қўллаб-қувватлаган ҳолда янгидан янги истеъдодларни кашф қилмоқда.

Ҳозирда республикамизнинг барча вилоятларида худди шундай истеъдодларни тақдирлашмаросими ўтказиляпти. “Келажак овози-2013” иқтидорли ёшлар танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими 6-сентябрьдан 19-сентябрьгача давом этади.
45 нафар ғолибтақдирланди 12-сентябрь куни “Келажак овози-2013” иқтидорли ёшлар танловининг Тошкентшаҳар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимни Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказийкенгаши раиси Баҳодир Ғаниев очиб берди. Шундан сўнг танлов иштирокчилари тақдим этган лойиҳалар орасиданбарча учун қизиқарли бўлган ғоялар тақдимоти бўлиб ўтди. Маросим иштирокчилари ғоя муаллифларига ўзлариниқизиқтирган саволларини беришди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтди. “Келажак овози-2013”иқтидорли ёшлар танловига Тошкент вилоятидан 14000 дан ортиқ ёш йигит-қизлар иштирок этишди. 2-босқичда буиштирокчилар орасидан 45 нафари танлаб олинди ва Тошкент шаҳар ғолиблигини қўлга киритишди. Ғолиблардиплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди ҳамда уларга Республика босқичига қатнашиш учун йўлланмаберилди. Республика ғолибларини қандай имтиёзларкутмоқда? Тўққиз йилдан буён ўтказиб келинаётган “Келажак овози” иқтидорли ёшлартанлови ғолиблари диплом, сертификат, қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирлаб келинмоқда ва кўплабимтиёзларга эга бўлишмоқда. “Келажак овози” республика ёшлар танлови ғолиблари келгусида Фонд форум,танловнинг Жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади ҳамда олийгоҳда таълимолиш учун шартнома пули қопланадиган миқдорда таълим гранти (абитурентлар учун) ёки махсус “Келажак овози”стипендиясини (талабалар учун) қўлга киритишади. Дастур доирасида “Келажак овози” танлови ғолибларинингэнг қизиқарли лойиҳалари амалиётда қўлланилади ва уларни ҳаётга татбиқ этиш учун грантлар ажратилади.Ғолибларни халқаро фестивал ва дастурларда иштирок этишларида кўмаклашилади, патент олишда, кўргазмалар вабошқа бадиий тадбирларни ташкил этишда яқиндан ёрдам берилади. Танлов иштирокчилари 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар “Келажак овози”иқтидорли ёшлар танлови юртимиздаги кўплаб ёш йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш, чекка-чекка ҳудудлардагииқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни муносиб рағбатлантириш ва келгусидаги фаолиятларида кўмак кўрсатишмақсадида Фонд форум ва Камолот ЁИҲ ҳамкорлигида 2005-йилдан буён ўтказилиб келинади. Танловда 15 ёшдан 25ёшгача бўлган йигит-қизлар иштирок этишлари мумкин. СаидоваБибиробия, Тошкент шаҳри - Мен Ўзбекистон Миллий университети ўзбек филологиясифакултети 4-босқич талабасиман. Шу йил “Келажак овози” кўрик танловининг “Бадиий ижод ва публисистика”йўналиши бўйича шаҳар босқичида 1-ўринни олиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритдим. Бундан жудаҳам хурсандман. Ҳақиқатдан ҳам иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган ушбутанлов биз ёшларга жуда катта имкониятлар яратиб бермоқда. Мен болалигимдан шеър ва ҳикоялар ёзишга жудақизиқаман. Кўпроқ жаҳон адабиёти ва ўзбек адабиётидаги шоир ва ёзувчиларнинг асарларини мутолаа қилиббораман. Балки уларнинг ижодларига қизиқишим ўзимнинг ҳам ҳозирда ҳикоя, бадиа, эссе ёзишимга сабаббўлгандир. Бердиева Сабина, Чилонзор тумани, 17 ёш - Мен “Анъанавий санъат” йўналиши бўйича вилоят босқичида 2-ўринни олиб, республикабосқичини қўлга киритдим. Менинг рақсга қизиқишим катта. Беш ёшимдан буён рақс билан шуғулланаман. “Келажаковози” иқтидорли ёшлар танловида ўзимнинг кучимни синаб кўрмоқчи бўлиб ариза топширдим ва ғолибликни қўлгакиритдим. Аммо бу натижага эришишим осон бўлмади. Буни тинимсиз изланиш ва меҳнатим маҳсули деб биламан.Рақибларим ҳам жуда кучли ва истеъдодли эди. Бу мени янада ўз устимда ишлашимга туртки бўлди. Жўраева Малика, Юнусобод тумани, 16 ёш -Мен тасвирийсанъатга жуда қизиқаман. қизиқишларим натижасида шу йил “Келажак овози” иқтидорли ёшлар танловигақатнашиш фикри туғилди. Танловга бир-биридан иқтидорли жуда кўп йигит-қизлар иштирок этишди. Тўғриси мен бунатижага эришаман деб ўйламагандим. Тошкент шаҳар босқичида 2-ўринни олиб, республикага йўлланмани қўлгакиритдим. Аминманки у ерда иқтидорлилар сони бундан-да кўп бўлади. Шундай екан ўз устимда янада кўпишлашим ҳамда ҳакамлар ҳайъати билдирган ишончни оқлашим керак.
Категория: O`zbekiston Yangiliklari | Просмотров: 666 | | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz