SHERLAR.BIZ Shanba, 20.04.2024, 06:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Aprel » 27 » Kechikkan bir kun... [Hikoya]
19:57
Kechikkan bir kun... [Hikoya]
Гоҳо-гоҳо келажагим ҳақида хаёл дарёсига шўнғир эканман, тақдир йўлларим мавҳумлик ўзанига туташаётгандай туйқус сесканиб кетаман. Ҳеч кутилмаганда содир бўлган, тасаввур қилиш мушкул бўлган ногаҳоний кўргуликлар қалбимдаги бир жаҳон орзу-умидларимни чилпарчин қилди.

Мен ўшанда ўн олти ёшга тўлган қиз эдим. Эндигина мактабни тамомлаб, касб-ҳунар коллежида таҳсилни давом эттираётган пайтларим эди. Аввалига осойишта, фаровон ҳаёт қучоғида кўнглимиз тўлиб яшаётгандик. Ногаҳон хонадонимиз бошига кулфат-мусибат ёмғирлари ёғилди...

Кўркам баҳор фасли, дов-дарахтлар оппоқ гуллаб, ҳавода хушбўй ифорлар таралаётган кезлар эди. Топиш-тутишидан қониқмадими ёки хаёлидаги бошқа бир режа сабаб бўлдими, ҳарқалай дадажоним дафъатан Россия ўлкасига ишлагани жўнаб кетди. Мен дадамнинг бундай шошқин равишда меҳнат сафарига отланиши сабабларини ўз билгимча таҳлил эта бошладим...

Биз оилада тўрт фарзандмиз. Мен, Гулбўстон, ҳозир йигирма ёшдаман. Уч-тўрт йил муқаддам кўпчилик менга қорачадан келган, тўлагина, қуралай кўз, шаддодгина қиз деб, таъриф-тавсиф келтирар эди. Маҳалла-атрофдаги айрим ҳавасманд аёллар: "Ўзим келин қиламан-да, шугина қоқиндиқ қизни!” деб, сирли бир тусда жилмайиб қўйишар, мен эса хижолатдан ўзимни қаерга қўйишни билмай қолардим. Э, келинглар, бу ҳақда ортиқча оғиз очмаганим маъқул. Андишасизлик бўлиб туюлмасин тағин, дейман-да...[JPG.uz-satdan olindi]

Эгизак опаларим – Фотима ва Зуҳралар дадам сафарга жўнашидан сал аввал турмушга чиқиб кетишган. Ҳозирда иккаласининг ҳам ширин-шакар фарзандлари бор.

Укам – Достонбек ўшанда мактаб ўқувчиси бўлиб, олтинчи синфда ўқир эди. Зеҳни ўткир, лекин ўжар табиатли, сиркаси сув кўтармайдиган бола. Синчиклаб разм солсак, гоҳо-гоҳо юзларида ёшига у қадар тўғри келмайдиган фаромушхотирлик кезиб юради. "Ҳеч отасига тортмади-тортмади-да, думбултентагим! – самимий табассум қилади гоҳида ойижоним, айрича меҳри товланиб. – Нуқул қарасанг, китобга мукка тушволиб, Афлотун мия бўлиб ўтиради. Сендан рисоладагидек прапесўр чиқади-ёв, бола тушмагур!” Шундай дея, туйқус Достонбекнинг пешонасидан оналарча ҳарорат билан ўпиб қўядилар.

Юзларига сокин табассум ёйилган ойижонимга кўз остидан разм солар эканман, ногоҳ юрагим ачишиб кетади. Ойижоним, гарчи ташқаридан қараганда, руҳияти осудадек туюлса ҳам, қалбини кемираётган пинҳона изтироблари юз-кўзларида аён жилва қиларди. Сабаблари ҳақида айрим тафсилотларни айтиб ўтмасам, дилимдаги гапларимни истаганимдек туушунтира олишим маҳол.

Ўтган уч-тўрт ой ичида тоғам билан холам бирин-кетин дунёдан кўз юмишди. Тоғамни олтмиш ёшида жигар раки касаллиги олиб кетди, холам эса юрак хуружи оқибатида бандаликни бажо келтирди.

Бошқа томондан, ҳозирданоқ қатор-қатор совчилар эшигимиз турмини бузиб келяпти. Уларни бир томон қўятурайлик, бу ёқда онамнинг яқин дугонаси – "Оилавий поликлиника”да ҳамшира бўлиб ишлайдиган Вазира хола: "Гулбўстонни ўзим келин қиламан. Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам!” деб, ойижонимни ҳол-у жонига қўймаяпти. Вазира холанинг тўнғич ўғли – АЁҚШда, яъники, "заправка”да ишлайдиган Лутфиддин менга қаттиқ кўнгил қўйган, ортимдан соядек эргашиб юргани-юрган. Қаердаки рўпарамдан чиқиб қолса, муҳаббат изҳор қилиб, ғашимга тегаверади. "Агар менга турмушга чиқмасангиз, ўзимни томдан ташлаб юбораман” дейдими-эй, "Хитойга кўчиб кетаман” деб валдирайдими-ей, ғалати бола-да, ишқилиб! Гўёки мен унга бўйсунишим лозимдек, ҳар сафар концертга ёки кафега таклиф этишдан оғзи тинмайди. Табиийки, мен рад этишдан чарчамайман. Ҳали-вери эс-ҳушимни еб қўйганим йўқ! У ёғини сўрасангиз, Лутфиддин жиддий эмас, ўлгудек мақтанчоқ йигит. Устига устак, қулоқларига "наушник” тақиб, тўғри келмаган жойларда ҳам ашула эшитиб юраверади. Буям ҳолваси. Орқа сочини гажак қилиб ўстириб, тасқараси чиқиб юради. Бундай олифтапосонларни ёши катталар орқаворотдан хунук сифат билан тилга олишгани аҳён-аҳён қулоғимга чалиниб қолади.[JPG.uz-satdan olindi]

Қисқаси, "ҳа-ҳу” дегунча, ота-онам мени турмушга узатиш тараддудига тушиб қолиши тайин.

Келинг, яна онам ҳақида тўхталай-да, айтмоқчи фикрларимга бироз аниқлик киритай.

Тоғам билан холам оламдан ўтишгандан сўнг, дард устига чипқон деганларидек, ойижоним жарроҳлик столига ётқизилди. Буйрагида тоши бор экан.

Яхшилар, сиртдан қараганда, бири боғдан, бири тоғдан келаётгандек таассурот қолдираётган бу гаплардан нима хаёлларга бораётганимни бироз даражада англаб олгандирсиз?

Ташаккур, ташаккур...

Шунақа. Қисқа фурсатлар ичида бўлиб ўтган тўй-маросимларни ўтказиш, операциядан ўзини анчайин олдириб чиққан ойижонимни оёққа турғазиш учун дадажоним хийла қарз-ҳавола кўтаришга мажбур бўлган эди. Аёнки, вазиятни ўнглаб олиш мақсадида меҳнат сафарига ҳозирлик кўрган.

"Ҳаш-паш” дегунча, орадан икки баҳор елдек ўтди-кетди. Дадамиздан эса, ҳануз дарак йўқ...

– Худоё, ишқилиб, оталари омон бўлсин! – уч хуфтонгача тавалло қилади ойижоним, кўзларидан ёш думалаб. – Дийдоримиз ана-мана насиб этсин. Тирикчилик таранг тортди бу ёғи. Шукр, берган насибангга шукр...

Ростдан ҳам, заҳирамиз адоғлаб қолди. Рўзғор таранглиги силламизни қурита бошлади. Ҳали қорин қайғуси, ҳали бошқа эҳтиёж...

Тўғри, ойижоним иккимиз тинмай дўппи тикамиз, кўрпа қавиймиз. Шу юмушлар орқасида ҳарна кунимизни кўриб юрибмиз. Очиғи, аввалбошда кўнгил яқин одамлардан ноилож ёрдам олиб турдик. Ҳартугул, дадажонимни кутишдан бошқа иложимиз қолмади. Соғинч азоблари дилларимизни сим-сим ўртай бошлади.[JPG.uz-satdan olindi]

А, лаббай? Тўғри, гапингизда жон бор, яхшилар. Шундай эътироз бўлишини ҳозиргина хаёлимдан кечираётгандим...

Ҳаммаси жуда оддий. Россия ўрмонларида дарахт кесиш каби ишлар билан машғул бўлаётган дадажоним аввалига баҳоли қудрат ишлаб топган маошларини бизга жўнатиб турдилар. Аҳён-аҳён бўлса ҳам, коримизга яраб турди. Кўтарилган қарз-ҳаволаларнинг бир чеккаси енгиллашди ҳам. Вақти-вақти билан телефон орқали ҳол-аҳвол сўрашиб турдик. Кейинчалик, ким билади дейсиз, дадамнинг ишлари юришмай қолдими, банкдаги ҳисобимизга пул тушмай қолди. Негадир, телефон ҳам қилмай қўйдилар. Онамнинг табиати хира бўлиб, ўзини қўярга жой тополмай қолди. Моддий аҳволимиз кундан-кунга ёмонлаша бошлади. Биздан ҳамма яқинларимиз аста-секин кўмак қўлларини торта бошлади. Юрагимизга қил сиғмай қолди.

Шундай кунларнинг бирида Россиядан аллаким телефон қилиб, – афтидан, дадамнинг бирга ишлаётган шериги бўлса керак, – ойижоним билан бир нимарсалар хусусида гаплашиб қолди. Гаплаша туриб, ойижонимнинг ранги қув ўчиб кетди. Маълум бўлишича, иш пайтида юк босиб қолиб, дадамнинг оёғи оғир лат ебди. Ўша ердаги қайсиямдир шифохонада даволанаяпти экан. Оёқлари гипсда экан. Лекин ойижоним ортиқ ваҳимага тушмасин экан, жароҳат ҳадемай тузалиб кетаркан.

Кейинги воқеалар гўё босириқ тушга ўхшайди...

Бугун Достонбек мактабдан асаблари камоли бўғилиб қайтди. Юзларида алланечук зўриқиш ифодалари балқиб турарди.

– Бўлди, ҳаммаси жонимга тегди! – дея папкасини тепкилай бошлади у, уйга кираркан, – мана китоб, мана дафтар, мана пул!.. – Достонбек тоза жазавага тушган, нигоҳида телбалик ҳоким эди. – Ремонт пули, ойна пули, гул пули! Ҳаммасидан тўйдим, ҳаммасидан!..

Эҳ, аттанг! Ҳамма гап Достонбекнинг муаллимаси ҳам синф раҳбари Тўхтагул опага бориб тақаляпти. Бу шанғи, риоя-андишасиз, европача алламбало либосларга бурканиб юрадиган жувон кунда-кунора ремонт пули талаб қилавериб, ойижонимни сил қилиб юбораёзди.

– Эрингиз калонсўз, серпул одам. Ҳаммадан яширса ҳам, мендан яширолмайди. Босиб қўйгани бордир, сандиқ-пандиқда! – кесатиқ қилди у тунов кунги келишида, лабларини кинояомуз жийириб. – Йўқ демасдан, тағин битта титкилаб кўринг-чи, опам қоқиндиқ? Зора-мора бизга аталгани чиқиб қолса, ярақ-юруқ йилтиллаб![JPG.uz-satdan olindi]

– Ажаб, қаёқда дейсиз, сингилжон? Оталари сафарда, ноиложлик, тўғри тушунинг... – Хокисоргина бош эгади ойижоним, бечорасиниб. – Пича сабр қилинг, айланайин, сабр...

Бўлмади. Қаноат қилмаган муаллима ошкора ғазаб соча бошлади:

– Алай-балай демасдан, соққани чўзинг, оповси! Краскани нархи ошиб кетяпти, маниям бекорчи пулларим йўқ! Бошимда эрим бўлсаям майлийди. Бағини сўрасангиз, битта "Атрак” магазинда фалон сўм бўлаяпти. Ишонмасез, хўзмагга бирга борамиз. Яна разбавител, чўтка-мўтка, семўнт-албастр деган бош оғриқларим борлигини айтмай қўя қолайин.

– Сал арзонроғидан ишлатсангиз бўлар-ку, ахир... – жавоб қилади ойижоним илтижо ва ўтинч аралаш бир оҳангда. – Ўзиззиям, бошқаларниям уринтирмасдан...

Шу гапларни кутиб турган эканми, Тўхтагул опанинг зардаси қайнаб кетади:

– Эҳи, жуда топиб гапирдингизми? Ё мени устимдан кулаяпсизми? – жириллайди у, ўзига бино қўйган бир қиёфада. – Ман унақа паст кетиб, хонамни балчиқсифат бўёқлар билан саситмайман, ҳа! Минимум "Атрак” ишлатаман! Аслида, "Национал” олишим керак. Майли! Сизга ўхшаган қурумсоқ ота-оналар дастидан куним шу "Атрак”ка қолиб ўтирибди. Карочи, ортиқча гап эшакка юк. Лақиллатмай, ҳиссани чўзинг, опажон!

– Хўп денг-чи, оталари кепқосалар, икки баравар қилиб берамиз, шунга яраша. Ҳозир танг аҳволдамиз, – инсофга чақиради ойижоним, йиғламоқдан бери бўлиб. – Раъйингизга қарайман деб, уйимни сотайми, нима қил дейсиз?

Тўхтагул опанинг ранги гезариб, бурун катаклари пирпираб кетди:

– Уйингизни сотасизми, бошқани сотасизми... Буни манга капейкалик дахли йўқ! Бермасангиз, бермай қўя қолинг, бекорга бошимни оғритмасдан!..

Муаллима заҳрини сочиб, изига қайтди.

Астағфурилло!.. Педагог дегани ҳам шунақа бўладими, а? Зиғирча бўлсаям виждон деган нарса борми ўзи беюз Тўхтагул опада?! Турқи-тароватидан яхши аёлга ўхшамайди ҳам...

Меҳрибоним юзларида изтироб мавжлари жилва қиларди. Бадфеъл Тўхтагул опа унинг қалбини куракда турмайдиган сўзлар билан қаттиқ жароҳатлаб кетди. Бўғзимга чуқур хўрсиниқ қадалди...

Муаллиманинг бир хилдаги тазйиқидан юраккинаси жиғиллаб қолган укажоним мактабдан тамоман оёқ узди. Уни ўқишга қайтаришга нечоғли уринмайлик, Достонбек "бормайман!” деб, икки оёғини бир этикка суқиб олди. Тўхтагул опага келсак, ҳали уни, ҳали буни рўкач қилиб, азза-базза келаверди. Дарди-дунёси фақат соққа, фақат пул! Унинг ҳадегандаги заҳарханда кесатиқлари айил ботдими, ойижоним юракзада бўлди-қолди. Бир гали эса, сабр-косаси тўлган Достонбек: "Ўзимни ўлдираман!” – деганча қай тахлит кўчага отилиб чиққанини сезмай ҳам қолдик.[JPG.uz-satdan olindi]

Юрак ҳовучлаб, укам шўрликни аллатунгача қидира-қидира эсимиз оғди. Қаники, садо чиқса!..

Ойижоним билан йиғи-сиғи қилиб ўтирган эдик, тўсатдан алламаҳалда дарвозамиз тақиллаб қолди. Алағда бўлганча чиқиб қарасак... маҳалланинг уч-тўртта обрўли эркак-аёллари ва икки милиция ходими ғамгин кўриниш берди. Нохуш бир нимани сезгандай, бутун вужудим музлаб кетди. Маълум бўлдики...

Ҳайҳот, укажоним Достонбекни хавфли муюлишда юк машинаси эзиб кетибди! Гўё ичимда момақалдироқ гумбурлагандек бўлди:

- Достонбе-ек! Укажони-им!..

Ойижоним, бошларини муштлаганича, "Вой болам, вой болажони-им!” – дея чунон додлади-ю, "шилқ” этиб ерга қулади ва ҳушидан кетди. Мен шу дамларда нималар бўлаётганини англаб-англаёлмас ҳолатда эдим. Фақат "Тез ёрдам” етиб келгани, ойим иккимизни уйга олиб кириб, каравотга ётқизишгани, устимизда қўни-қўшнилар, амаки-тоғамлар, кекса аммам пайдо бўлгани ғира-шира ёдимда қолди...

Эртасига пешиндан сўнг дафн маросими ўтказилди. Нола-афғон чекиб, бахти қаро укажонимни қора тупроққа топширдик.

Тақдирнинг шафқатсиз ўйинини қарангки, ярим тунда остонада дадажоним пайдо бўлдилар!..

Бу қандай синоат бўлди?! Кўзларимга ишонолмайман. Гўё аласиқ тушга ўхшайди бари-барчаси!..

Англашилдики, ҳеч нимадан хабари йўқ дадажоним уйдаги аза тусини кўргач, кўзлари бақрайганча донг қотиб қолди. Ойижоним, унсиз фарёд қилганича, ғайришуурий равишда бузрукворим оёқлари остига "шилқ” этиб қулади.

Дадажоним ўкраб-ўкраб юборди. Шу топда унга дунёдаги ҳеч қандай куч таскин-тасалли беришга қодир эмасди.

Кейин... кейин бузрукворим бир нималар деб ҳайқирганча, ўзи билан олиб келган сафар жомадонларини тепкилаб-тепкилаб ташлади.

Эй воҳ! Беихтиёр бутун жисму жаҳоним ловуллаб кетди: жомадонлардан ҳар томонга пир-пир учган қоғозлар... ранг-баранг пуллар бўлди! Юз долларлик қоғозлар, яна рубллар... Шу лаҳза ичимда ўрмалаган алланечук ҳис-туйғулар ногоҳ сезгиларимни сирқиратиб ташлади; рўпарамда баногоҳ дили абгор Достонбек хулёдай намоён бўлди – ғусса чўккан кўзларидан маржон-маржон ёш думаларди. Ва... ажабо! Укажонимнинг салроқ ортида уйинг куйгур Тўхтагул опа қаҳ-қаҳ уриб ишшаярди...

Дадажоним оғиркарвон, феъли осмон инсон эди. Лекин дилбандининг жонўртар қисмати армон чўғлари куйдирган юрагига зил-замбилдай оғир ботди. Ҳеч аламига чидай олмай... ақлдан озди.

Айрилиқ оташидан қалби вайрон онажоним оғир дардга мубтало бўлди...

Вужудим сим-сим ўртанганча ўз изтиробларим қучоғида аллаланиб қолавердим.

Мен кейинги кунларни борлиғимни изтиробга солаётган ўй-фикрлар билан баҳслашиб ўтказяпман. Эҳтимол, сизлар ҳам шу тўғрида фикр юритаётган бўлсангиз керак. Зеро, кўнглингиздан нима ўйлар кечаётганини дилимда яққол сезиб турибман...

Мутлоқ қўшиламан, ҳақли савол бердингиз, яхшилар. Мен ҳам ҳануз шу ҳақда бош қотиряпман. Ўша пулларнинг лоақал бир қисмини дадажоним нима учун ўз вақтида жўнатишни лозим топмади? Нима сабабдан охирги пайтларда телефон қилишни ҳам унутиб қўйди? Моддий томондан оғир вазиятга тушиб қолганимизни нега тасаввурига келтирмади?..

Бу ҳақда дадамнинг ўзидан сўрашга ботинолмадим. Вақти-соати келиб, ҳаммасини тушуниб етдим...

Фалокат қўпгач, дадамнинг шифохонада узоқ вақт даволанишига тўғри келади. Табиийки, ёнидаги жамғармасини дори-дармонга сарфлашга мажбур бўлади. Кўнглига қил сиғмагани учун ойижонимга телефон қилгани ҳам чоғи келмайди. Тузалиб, яна ишга қайтганида ўрмон хўжалигини катта тафтиш босган бўлади. Ишчилар маълум муддат маошсиз қолишади. Дадамнинг юраги нимадандир безовта бўлаверади. Бу ҳақда бошлиғига ётиғида тушунтириб, оиласи бағрига қайтмаса бўлмаслигини айтади. Бошлиғи истисно тариқасида дадамга маош ундириб беради. Дадам шу заҳотиёқ самолётга билет олади...

Ана шунақа... Дадажоним атиги бир кунгина кечикди. Лекин ана шу бир кун оиламиз тақдири учун, моҳиятан, мангу кечикди...

Бу кунларда келажагим ҳақидаги ўйлар мени ҳар вақт изтиробга соляпти. Ғуссали истиқболим мана энди рўбарўмда рўйи-рост намоён бўлди. Бу истиқбол – "мавҳумлик” деган тушунчадир, бошқа ҳеч нарса!..

Ҳаёт дарёси эса, сокин оқавераркан. Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтяпти. Бахти кулган дугоналарим бирин-кетин турмушга чиқишди. Бири-биридан гўзал келинчак бўлишди.

Сизга ҳавасим келади, толе ёр дугонажонлар...

Менга келсак... Хонадонимиз остонасидан совчи зоти ҳатламай қўйган. Негадир, ҳамма менга ҳайфсиниб, таассуф назари билан қарайди. Нега, нима учун? Бу – одамларнинг виждонига ҳавола...

Хонадонимиз бошига кулфат-мусибат ёмғирлари ёғилишидан олдин минг ваъдани қуюқ қилиб, ҳовлимизга турнақатор тизилишиб келган совчиларнинг бирдан қораси кўринмай кетди. Ҳатто Вазира хола ҳам, унинг гажаксоч ўғли Лутфиддин ҳам кўча-кўйда қачон дуч келиб қолсак, юзларини терс буриб ўтиб кетишади...

Ичимни ола мушуклар тирнаётибди. Ҳув анави осмонда бодроқдек сочилган ёрқин юлдузлар мисол менинг ҳам орзухоҳ қалбимда орзуларим бир жаҳон эди.

Эгамга шукрки, инсон қалбидан ҳеч қачон муборак ҳиссиётлар ўчмас экан. Бир кун келиб насиб этса, орзумдаги маҳбуб билан бахтли ҳаёт кечирарман. Шояд ғам-ғуссалар унутилиб кетса. Ва лекин, моҳиятан олганда, "бахтли ҳаёт” тушунчасининг ўзиёқ мен бахти сиёҳ – қай бир маънода – қизгина учун тўкис-тугал мазмундан мосуводир; зероки, чинакам толе соҳибаларининг "бахтли ҳаёт”ига нисбат берганда, бу шунчалар шафқатсиз тушунчаки, кейинчалик, мазмунан хушсаодат кунларимда ҳам онг-шууримни муттасил равишда маҳв этиб бораверади.

Маҳзун тақдирим гўё шикастаҳол куйга ўхшайди...

Оқилжон Ғофуров
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 868 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz