Ўқишни битириб келиб ўзимизни шаҳарда битта корхонага ишчи бўлиб ишга кирдим.Уйимиз ишхонага яқин бўлгани учун пиёда қатнайман. Ҳар кунгидек ишга чиқдим, туни билан ёмғир ёққани учун йўллар лой эди. Шу корхонада каттароқ лавозимда ишлайдиган қўшнимиз ҳам машинасида ишга чикди. Ёнимга келиб машинасини тўхтатиб, -Олиб кетардим-у лекин машинам лой булади-да, деди. - Э ҳеч қиси йўқ, ўзим кетавераман, дедимда йўлимни давом эттирдим. Бугун ҳам ҳудди ўша воқеа такрорланди, лекин бошқача. Худди шу кунгидек бугун ҳам туни билан ёмғир ёғди, кўча лой ишга чиқдим. Ҳар доимгидек пиёда яна уша қўшнимиз: -Э келинг, ўтиринг бирга кетамиз, деди. Чунки бугун оддий ишчимас эдим. -Йуқ, рахмат ўзим пиёда юришга одатланганман. Ишхона яқин-ку, қолаверса машинангиз лой бўлади дедим. Машина лой бўлса, ювиладику, деб яна таклиф қилди. Машинага ўтирдим. Албатта, машина ювилади лекин қалб лой бўлса-чи? Уни қандай ювиш мумкин! У бундан беш йил аввалги воқеани эсидан чиқарган бўлиши мумкин, лекин менинг эсимдан чиқмаган! Шунинг учун бугун менсинмаган кишингиз эртага ким бўлишин билмайсиз, ҳаммага самимий мунособатта бўлишни маслаҳат бераман!