Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Aprel » 23 » Каттақўрғонлик фуқаро порнографик видеолар сабаб ноутбукидан маҳрум бўлди
23:36 Каттақўрғонлик фуқаро порнографик видеолар сабаб ноутбукидан маҳрум бўлди |
Каттақўрғонлик фуқаро Россиядан Ўзбекистонга қайтганидан сўнг, аэропортда унинг ёнидан араб имлосидаги варақлар ва ноутбукидан беҳаё мазмундаги видеотасвирлар топилган. Бу ҳақда «Адолат сари» газетасининг 13 апрель сонида маълумот берилган.
Фуқаро 2010 апрелида ишлаш учун Россияга кетган. Москванинг Клин туманида турли ишларни бажариб пул топган каттақўрғонлик, 2012 йилнинг 3 сентябрь куни тонда Самарқанд аэропортига қўнган. Божхона ходимлари томонидан унинг қўл юки ва багажлари текширилганида, фуқаро томонидан тақдим этилган Т-6 божхона декларациясида кўрсатилмаган варақлар борлиги маълум бўлган.
Маълум бўлишича, у Москвада ишлаб юрган вақтида араб алифбосида ёзилган ҳар хил, 186 варақдан иборат қўлда ёзилган ва нашрдан чиқарилган китоб варақларини топиб олган. Фуқаро ушбу қоғозларда муқаддас ёзувлар ёзилган деб ўйлаб, ёнида сақлаб келган. Экпертиза хулосасига кўра, 186 варақдан иборат матнларда диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб этувчи ғоялар мавжуд эмаслигини кўрсатган.
Фуқаро Россиядан қайтиши арафасида 5 минг рублга Хитойда ишлаб чиқарилган MSI ноутбукини сотиб олган. Божхона ҳужжатларида кўрсатилган ушбу ноутбук Самарқанд аэропортида текширилганида, унинг маълумотлар базасида 16та беҳаё мазмундаги видеотасвирлар борлиги аниқланган. Маданий бойликларни республикадан чиқариш ва киритишни назорат қилиш бўйича вилоят бадиий экспертиза бўлими хулосасига кўра, ушбу видеотасвирлар порнографик мазмунда эканлиги, 8та файлда эса вояга етмаганлар тасвирлангани маълум бўлган.
«Суд Бахтиёр Қаршиевга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини Амнистия актига кўра ҳаракатдан тугатишни лозим топди. Шунингдек, беҳаё тасвирлар ўчириб ташланиб, ноутбук давлат фойдасига мусодара этилди», – деб ёзади «Адолат сари» газетаси.
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 749 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|