SHERLAR.BIZ Dushanba, 25.10.2021, 12:44
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 275
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2014 » Fevral » 16 » Katrina Kaif Haqida
00:21
Katrina Kaif Haqida
Катрина Каиф 1984 йил 16 июлда Гонконгда туғилган.

Бир қанча вақт Гаваяда яшаган, сўнг Лондонга кўчиб келишган. Унинг еттида опа-сингилиси бор. Отаси асли кашмирлик бўлиб, онасининг (Кавказдан) миллати номаълум. Катрина ўзи ҳақида гапиришни унчалик хушламайди. Ота-онаси Буюк Британия фуқаролигини олган. Аммо унинг ота-онаси ажрашиб кетишган. Катрина 14 ёшиданоқ Гаваяда заргарлик буюмлари компаниясининг реклама роликларида суратга тушган. Лондонга келганидан кейин мода бизнесида иштирок эта бошлаган. Унинг илк дебют фильми "Boom" (2003й) бўлган. Аммо бу фильм на мухлисларга ва на танқидчиларга манзур келди. Бироз вақтдан сўнг актриса иккита тамил фильмида суртага тушди. Шундан сўнг Катрина Салман Хоннинг назарига тушди У биринчи қарашдаёқ Катринадаги имкониятларни кўра олди. Салмон Хон Девид Дхаванига "Maine Pyaar Kyun Kiya" фильмига Катринани синаб кўришни таклиф этади. Дарвоқе, мазкур кинокартинанинг тақдимоти катта шов-шувга сабаб бўлган. Актрисани "Max Stardust Award for Breakthrough Performance Female" танловида ижро этган роли учун тақдирлашган ҳам. Режиссёрлар уни талашиб-тортишиб фильмларга таклиф қилишни бошлашди. Чунки, у ҳинд фильмига ўзгача рух олиб кирганди-да! Сўнг Катрина Акшай Кумар билан жуфтлик яратди. Бу унга омад олиб келди. Қолаверса, актрисанинг номини доимий равишда Салмон Хон билан тилга олишлари карьерасини тиклаб олишда анча ёрдам берди. Катрина ҳатто бир интервьюсида "Биз бир-биримизнинг шахсий ҳаётимизни хурмат қиламиз. Мен профессионал ҳаётимдаги саволларингизга жавоб беришга тайёрман. Фақат шахсий ҳаёт ҳақидагисига эмас", деганди.

Гап-сўзларга қармай, Катрина фильмларда фаол иштирок этишда давом этди. У Випул Шахнинг "Салом Лондон" фильмига жуда мос келди. Мазкур образ унинг карьерасида алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу кинокартинада унинг партнёри Акшай Кумар эди. Айнан шу фильм орқали актриса сифатида нималарга қодир эканини исботлади. Айтомқчи, бу фильмда ўйнашига қадар барча суратга тушган кинокартиналаридаги образлари бошқалар томонидан овозлаштирилар эди. Чунки, у Ҳиндистонга келганида ҳиндча биронта сўзни билмасди-да! Лекин у ҳозир ҳиндчада бемалол бирон нима мутолаа қилиши, одамлар билан ҳеч бир қийинчиликсиз мулоқотга кириша олишини маълум қилган. Шундан сўнг "Apne" фильми катта экранларга чиқди. Бу унинг дебюти эди. Боиси Катрина эндиликда актриса сифатида камерани ҳис қилишни ўрганганди.

Табиийки фильм хит даражасига чиқди. Шунга қарамай, Катринага катта омад келтирган фильм бу —"Партнёр". Бунда у Говинда ва Салмон Хон билан жуфтликда ишлаган. Сўнг яна бир омадли фильм — "Хуш келибсиз" катта экран юзини кўрди. Мазкур кинокартина ҳамма даврнинг энг омадли ва кассабоп фильми, дея эътироф этилди. Унинг Акшай Кумар билан жуфтлиги муносиб қарши олинганди. Ва актрсиа "омад тумори”, номини олди. Боиси у суратга тушган барча фильм хитга айланишни бошлаганди. Катрина "Акшай ўз соҳасига фидоий актёр. Қолаверса, у суратга олиш майдончасида жуда қувноқ. У билан ўзимни ҳар томонлама эркин ҳис этаман", деганди. Йил охирида Катрина бир нечта тақдимот маросимларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган. Жумладан, томошабинлар билан ўтказилган сўровномадан кейин "Sabsey Favourite Heroine" совринини қўлга киритган. "IIFA Style Icon Award"да "Салом Лондон" фильми учун "Энг яхши актриса" номинациясида иштирок этган. Акшай Кумар Катрина ҳақида "Иш вақтида партнёринг билан муносабатларда эркинликни ҳим этишни истайди, киши.

Катрина билан эса ишлаш мароқли. У билан эҳтиёткор бўлиш ҳамда жинниликларига чидашга ҳожат йўқ”, деганди. Катрина тўғрисида нафақат актёрлар, балки актрисалар ҳам илиқ фикрлар билдириши мумкин. "Катрина билан "Partner” фильмида суратга тушганимизда, унинг меҳнатсеварлигига қойил қолганман. У мақсадга эришиш учун қаерда қандай йўл тутишни билади. Унинг бу ишидан завқ оламан", дейди Лара Датта. Ҳозирда Катринани ер юзидаги "энг жозибали актриса”, деб тан олишган. Ҳатто бунинг учун мукофот ҳам топширилган. Актрисага "Singh Is Kinng" — блокбастерининг янги қисмида Акшай Кумар билан роль ижро этишни таклиф этишяпти. Уни Болливуд қироличаси, дея аташни ҳам бошлашган.
Категория: Yulduzlar biografiya | Просмотров: 1227 | | Теги: Katrina Kaif Haqida | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Fevral 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2021Хостинг от uCoz