Бир кар одам қўшниси касал бўлганидан хабар топди ва ўзича шундай ўйлади: "Қўшнимни бориб кўриб, ундан ҳол-аҳвол сўрашим лозим. Аммо мен карман, қулоғим эшитмайди, у эса касал-овози чиқмайди. Дарвоқе, касалдан сўраладиган саволлар ҳам, олинажак жавоблар ҳам маълум. Мен: "Қандайсиз?" дейман, у: "Яхшиман, раҳмат", дейди. "Нималар еяпсиз?" деб сўрайман, албатта, бирор овқат номини айтади. Мен: "Ош бўлсио", дейман. "Қайси табиб-лар келяпти?" деган саволимга ҳам бирор исмни айтиб жавоб беради. Мен:"Яхши табиб", дейман вассалом". Кар касалнинг ёнига бориб, бош томонига ўтисди ва: -Қандайсиз, қўшнижон?-дея аҳвол сўрай бошлади. Касал инграб: -Ўляпман!-дея жавоб бергач, кар: -Оҳ-оҳ, жуда хурсанд бўлдим,- деди. -Бу нимаси, мен ўламан, десам, бу куламан, дейди?!-дея жаҳли чиқди беморнинг: Кар яна сўради: -Нима еяпсиз? -Захар!-деди бемор жахл билан. Кар бирор овқат номи деб гумон этди: -Ош бўлсин!.. Касалнинг тоқати ток бўлди. -Даволашга қайси табиблар келаяпти? -Қани, йўқол бу ердан! Азроил келаяпти!-дея тутоқди бечора касал. -Жуда билимли, тажрибали табиб у... Иншааллоҳ, яқинда бир чорасини топади. Касал ортиқ чидай олмади: -Йўқо-о-ол!-дея бақирди. Кас эса қўшнилик ҳаққини адо этганидан мамнун бўлиб чиқди.
|