Главная » 2014»Mart»7 » Карнавал 70 кишининг ўлимига сабаб бўлди
12:18
Карнавал 70 кишининг ўлимига сабаб бўлди
Боливиядаги карнавал вақтида 70 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Gazeta.ru нашри хабар бермоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Карлос Ромеронинг сўзларига кўра, 37 киши ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган. Боливия ҳукуматининг берган маълумотларига кўра, яна 15 киши ўлдириб кетилган.
Даставвал карнавал вақтида Боливиянинг Оруро шаҳрида кўприк қулагани ва бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлгани ва 60 киши жароҳат олгани ҳақида хабар тарқалган эди.