Главная » 2013 » Mart » 3 » Карикатура - Раъно Ярашева, Фарруҳ Соипов ва яна бошқалар
03:43 Карикатура - Раъно Ярашева, Фарруҳ Соипов ва яна бошқалар |
Азиз ўқувчи, бундан буён ҳар шанба кунлари, "карикатура" рукнида таниқли инсонларга бағишланган ҳазилларни бериб борамиз. Ўйлаймизки бу сиз учун қизиқ бўлади. Қолаверса, "Даракчи.uz" нишонига айланган "юлдузлар"имиз ҳам бизни тўғри тушунишади, деган умиддамиз. Раъно Ярашева:
Шукр қизим узатдим,
Куёв оиламга мос.
Чалларда “Ёр-ёр” айтдим,
Навбат совунга — “Олмос!”
Матёқуб Матчонов:
“... бўйдоқ”чилик ёмонда,
“Пул қани?” деб бўзлайман.
Айни дамда рекломда,
Чой ичиб, рост сўзлайман.
Отабек Мусаев:
Олдин олиб мотамни
Ота бўлдим “Шабнам”га.
Яна “крутой” отамни,
Олиб келдим “Ватан”га.
Азиз Раметов:
Артистлик қонимда бор,
Куйлайман-у, ўйнайман.
Ким бўларкан менга ёр?
Шуни роса ўйлайман.
Фаррух Соипов:
“Келгинди куёв” эдим,
Қилишди “Қалб ўғриси”.
Ҳаммадан зўри дедим.
Ота бўлиш, тўғриси.
|
Категория: O'zbek yulduzlari |
Просмотров: 626 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|