Канадада “Glacier Skywalk” деб номланувчи шиша кўприкни барпо этиш ишлари бошланди. Унда сайёҳлар Жаспер миллий боғидаги Қояли тоғлар манзарасини томоша қилишлари мумкин.
Ушбу иншоот 2007 йили Гранд-Каньон устидан қурилган шиша кўприкни эслатади. Ғоя муаллифларининг фикрича, кўприк қурилиши миллий боққа келувчи сайёҳларнинг сонини икки бараварга ошириш имконини беради. Кўприкнинг 2014 йил май ойида очилиши кутилмоқда.
Иншоот 100 та музлик ва манзарали чўққилар ёнидан ўтувчи “Icefields Parkway” сайёҳлик йўналишида жойлашади. Кўприккача Калгари халқаро аэропортидан 4 соатда етиб олиш мумкин бўлади.