SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 12:32
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 12 » кайси телеканал энг_яхши Янги йил дастурини тайёрлади?
23:12
кайси телеканал энг_яхши Янги йил дастурини тайёрлади?
Янги йил байрами
кунлари телевидиниемиз
томошабинни ўз
кўрсатувлари ва байрам
дастурлари билан
қизиқтира олдими? "Сўз сизга” рукни остида
айнан мана шу мавзуда
сўз юритамиз.
Йил давомида интиқлик
билан кутилган янги йил
байрами ҳам ўтди. Бу байрамга ҳар бир соҳа
вакиллари ўзига хос
тарзда тайёрланади.
Тайёргарлик жараёни
матбуот ходимларида
ҳам ўзгачалиги билан ажралиб туради, десак
муболаға бўлмайди.
Байрам кунлари яқин
инсонларнинг меҳрига
тўйиб, улар билан
ҳамжиҳатликда оила даврасида ўтказиладиган
таътилнинг мазмунли
ўтиши қайсидир маънода
телевидение ҳодимлари
ижодига ҳам боғлиқ.
Қуйида ўқувчиларимизнинг
байрам кунлари намойиш
этилган баъзи
телекўрсатувлар
ҳақидаги фикрлари
билан таништириб ўтамиз. "БАЙРАМ КАЙФИЯТИДА
ЭМАС” Барно Холтўраева,
Қашқадарё вилояти:
— Байрам кунлари ҳар
биримизни телевизор ўз
қаршисига чорлайди. Дам
олиш кунлари телевидение
ижодкорлари байрамга
тайёрлаган совғаларини
бир кўрай деб телевизор
қаршисига ўтирдим.
Лекин афсуски, ҳафсалам пир бўлди. Фикримни
"Ўзбекистон” телеканали
байрам концерти
мисолида изоҳласам.
Саҳнада хонанда қўшиқ
куйлаяпти-ю, уни кузатаётган
томошабинларннг юзида
байрам кайфияти
сезилмайди. Хонандалар
ҳам доим айтиладиган
қўшиқларини куйлашган. Байрам учун
махсус қўшиқ куйлаган
хонандани учратмадим.
Меҳмонлар ҳам бир ярим-
икки соат давомида
фақат қарсак чалиш билан банд бўлишди,
холос. Ҳеч бўлмаса, мазза
қилиб рақсга ҳам
тушишмади. ҲАЗИЛГА БОЙ "ДОҒДА
ҚОЛДИРДИ” Феруза Шайхова,
Тошкент шаҳри:
— "tvm” телеканали
орқали эфирга узатилган
"Доғда қолдирди”нинг
байрам сони анча қизиқарли чиққан.
Ҳазилларга бой,
ниҳоятда кулгили.
Илгаригидек беўхшов
ҳазил-мутойибалар йўқ.
Каналнинг янги йил концертида иштирок
этиб, қўшиқ
куйлаганларнинг барчаси
"Доғда қолдирди”
кўрсатувининг
студиясида илгари меҳмон бўлишган. Ана
шу сабаб ушбу
кўрсатувнинг узвийлиги
ва қизиқарлилиги ошган. "ТЕЛЕВИЗОР КЎРИБ ЖУДА
ЗЕРИКДИМ” Дилноза Қобулова,
Тошкент шаҳри:
— Очиғи, байрам
кунларида телевизор
кўриб жуда зерикдим.
Мисол учун "Ёшлар” телеканалида фақат эски,
қайта-қайта кўрсатилиб,
ҳаммага ёд бўлиб кетган
мультфильмлар намойиш
этилди. Бу уч яшар
фарзандимнинг фикри. Машҳур хонандаларнинг
концерт дастурлари ёки
бўлмаса, қизиқарли янги
фильмларни намойиш
этишса, балки
томошабиннинг эътиборини тортишган
бўлишармиди?! Янги йил
учун махсус тасвирга
туширилган клиплар
ҳақида гапирмаса ҳам
бўлади. Ҳар йилгидек ўша-ўша декорация. Бир
хонанда қорда қўшиқ
куйласа, бошқаси ёғоч
дарчадан мўралаган
ҳолда қўшиғини хиргойи
қилиб юрибди. Тўғри, бу байрам дастури учун
ижодкорлар анчагина
меҳнат қилишган. Бироқ,
анча йиллардан буён
ўзгармай келаётган бу
йўналиш биз томошабинларни
унчалик ҳам
қизиқтирмади. Янги йил
дастурларини тайёрлаш
жараёнига ўзгартириш
киритиш пайти келмадимикан? "ОЗОД ШОУ” ЯХШИ, АММО
ТЕХНИКА... Азиза Яхшимуродова,
Гулистон шаҳри:
— Назаримда Янги йил
байрами кунлари
телевидение
томошабинни эътиборини тортиши ва
қизиқарли дастурлари
билан уларнинг мазмунли
ҳордиқ чиқаришлари
учун ҳаракат қилиши
лозим. "Ёшлар”, "tvm” ва "ntt” телеканаллари бу
вазифани яхши уддалай
олишди дейиш мумкин.
Масалан, "tvm” канали
байрам куни йилнинг энг
нуфузли маросимларидан бири «M&TVA – 2012»
тақдимотини тўлиқ
намойиш этгани
каналнинг энг катта
ютуқларидан бири
бўлди. Ишонч билан айтиш мумкинки,
томошабинларнинг 80
фоизи байрам куни айнан
мана шу концертни
кутган эди.
"ntt” каналида эса барчанинг севимли шоу
дастурларидан бири
"Озод шоу” ҳақиқий
байрам туҳфаси бўла
олди. Ўзбек санъатининг
деярли барча вакиллари иштирок этган мюзикл
тарзидаги кўрсатув
қизиқарли усулда тақдим
этилган. Сценарий,
иширокчи
хонандаларнинг либослари ва уларнинг ўз
ишига жиддий ёндашиб,
маҳорат билан роль ижро
этишгани биз
мухлисларни
қувонтирди. Бироқ кўрсатувни суратга
олишда техник
ходимларнинг маҳорати
етишмагани кўриниб
турибди. Масалан,
тасвирчи ва компьютер графикаси усталари
кўрсатувни суратга олиш
ва уни безаш учун бор
маҳоратларини ишга
солишмаган. Табиийки,
техник камчиликлар кўрсатувнинг савиясига
ўз таъсирини ўтказмай
қолмайди. ДАСТУРЛАРДАН КЎНГЛИМ
ТЎЛДИ Садоқат Шуҳратова,
Хоразм вилояти:
— Менга "Ёшлар” ва
"tvm” телеканалининг
янги йил байрамига
тайёрлаган дастурлари ёқди. "Ёшлар”
телеканалидаги "Рўзғор
мактаби” кўрсатувининг
янги йил сонида
одатдагидек саноқли
меҳмонлар эмас, ҳар бир шартни бажариш учун
кўплаб санъаткорлар
ташриф буюргани айни
муддао бўлган,
назаримда. Айниқса,
истеъдодли санъаткорлар — Райҳон,
Зиёда, Севара Солиева,
Отабек Муталхўжаев,
Ёдгор Мирзажонов
кабиларнинг иштироки
жуда қизиқарли бўлди. Шунингдек, мазкур
телеканалнинг янги йил
байрами учун тайёрлаган
махсус мусиқа дастури
ҳам ўз йўналиши билан
бошқа телеканаллардан фарқ қилди. Воқеаларни
ҳар бир хонанда учун
алоҳида клип
кўринишида суратга
олиниши сўзларимнинг
яққол исботидир. "КУЛДИ-РИНГ”ДАГИ
ҲАҚИҚИЙ КУЛГИ Наргиза Зиёлаева,
Самарқанд вилояти:
— Байрам кунларида
телевизор кўришга вақт
топа олмаган бўлсам-да,
"Ўзбекистон” каналида намойиш этилган "Кулди-
ринг” ҳажвий кўрсатуви
эътиборимни тортди.
Деярли ҳар бир
вилоятдан ташриф
буюрган қизиқчилар янги ичакузди ҳангомалари
билан барчамизга
хушкайфият бағишлади.
Бундан ташқари, "ntt”
каналида кўрсатилган
"Comedy.uz” кўрсатуви ҳам жуда қизиқарли
чиққан. Айниқса,
кўрсатувда кино ва
эстрада юлдузларининг
иштирок этиши, саҳна
кўринишининг дидини оширган. Айниқса Саида
Раметова, Адиз Ражабов,
Алишер Узоқов
қатнашган саҳна
кўринишлари маҳорат
билан тайёрлангани сезилиб турибди. ҲАҚИҚИЙ БАЙРАМ
"ntt”ДА Азиза Хўжаева, Тошкент
шаҳри:
— Мен байрам кунлари
фақатгина "ntt”
каналини томоша
қилдим. Бу каналда тайёрланган деярли
барча кўрсатувлар менга
ёқди. Барча кўрсатув
ижодкорлари ўз
мухлислари учун махсус
байрам дастурини тайёрлашган. Булардан
"Озод шоу”, "Дийдор
ширин”, "Comedy.uz”,
"Супер келинчак”, "25-
кадр” кўрсатувларини
мисол қилиб келтириш мумкин. Айниқса, "25-
кадр” кўрсатувида
кичкинтойларнинг
машҳур санъаткорларни
пародия қилгани жуда
қизиқарли чиққан. Бу кўрсатувга фақат бир
эътирозим бор. Негадир
байрам дастурига Отабек
Муталхўжаев билан
Дилноза Кубаева
бошловчилик қилишди. Тўғри, байрамда янгилик
бўлсин дейишгандир.
Аммо назаримда,
Отабекнинг ўзи
кўрсатувни яхши олиб
бораётган эди. Дилноза ҳар бир телеканалнинг
янги йил дастурида
бошловчи, бош
қаҳрамон, ҳатто «M&TVA
– 2012» тақдимотида
қўшиқ куйлаб чиққани учунми, назаримда у
жуда "оммалашиб”
кетгандек туюлди. "БИР ҚОЛИПГА ТУШИБ
ҚОЛГАНДЕК” Ғофур Мамажонов,
Тошкент вилояти:
— Янги йил байрами
кунларида "Ўзбекистон”
ва "Тошкент”
телеканалларини томоша қиларканман, улар бир
қолипга тушиб
қолгандек туюлди
назаримда. Бундан 5-6
йил аввал байрам базми
қай кўринишда намойиш этилган бўлса, бу йил ҳам
худди шундай кўриниш
олди. Ресторанда
хонанда қўшиқ
куйлайди, келган
меҳмонлар эса уни томоша қили-и-и-б
ўтиришади. Ижодкорлар
замонга монанд янгилик
яратишга ҳаракат
қилишмаётгандек. Бир
хилликдан қочиш учун, байрам дастурларини
бироз ўзгачароқ услубда
тайёрлашса, мақсадга
мувоффиқ бўлармиди...
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 767 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
MASSARI13.01.2013 12:10
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz