SHERLAR.BIZ Shanba, 21.09.2019, 08:24
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 3 » Йўтал, тумов, бурун оқишидан уй шароитида даволанинг
03:45
Йўтал, тумов, бурун оқишидан уй шароитида даволанинг
ТОМОҚҚА ЯМОҚ КЕРАКМИ?
· Халқ табобати жўка гулидан тайёрланган дамлама (иссиқ ҳолида) турли касалликларда терлатувчи дори сифатида, шунингдек, йўтални даволаш ва томоқ оғриганда чайиш учун ишлатилади. Дамлама яна турли қон оқишларини тўхтатиш ва асаб касалликларида ҳам қўлланилади. Жўка гулидан дамлама тайёрлаш учун бирор оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйилади ва устига майдаланган гулдан бир ош қошиқдан солиб, ярим соат дамланади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан кунига 2-3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилади, томоқ оғриганда эса иссиқ дамлама билан чайилади.
· Абу Али Ибн Сино анжир мевасини балғам кўчирувчи ва йўтал қолдирувчи восита сифатида қўллаган. Балғам кўчирувчи дори сифатида анжир мевасини ейиш, йўтал қолдириш учун мевани сутда қайнатиб, истеъмол қилишни тавсия этган.
· Табобатда анжир меваси ва унинг дамламаси дори сифатида йўтални тўхтатиш ва кўкйўтални даволаш учун ичишга буюрилади. Томоқ шамоллаганда иссиқ дамлама билан томоқ чайилади.

НАФАС ЙЎЛЛАРИНИ ДАВОЛАШДА...
· Халқ табобатида етмак илдизининг қайнатмаси нафас йўлларининг яллиғланиши ва бошқа касалларда балғам кўчирувчи дори сифатида қўлланилади. Илдизи таркибида кўп миқдорда сапонин мавжуд. Етмак илдизидан қайнатма тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишга бир стакан қайнаб турган сув қуйиб, устига майдаланган илдиздан 6 гр. солинади, идиш қопқоғини ёпиб, қайнаб турган бошқа идишдаги сувга 30 дақиқа солиб қўйилади. Сўнгра уни совутиб, докада сузилади. Балғам кўчирувчи восита сифатида кунига 3-5 марта овқатдан сўнг ярим стакандан истеъмол қилинади.
· Грипп ва нафас йўллари шамоллаганда пиёзни майда тўғраб, эзилади. Бирор идишга солиб, бошга каттароқ мато ёпиб ҳидланса, яхши натижа беради.

ТУМОВДА...
· Тумов бўлганда седанали чой ичиш самарали натижа бериб, овқат ҳазмини яхшилайди. Дамлама тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка озгина қора чой солиб, сўнг устидан 20-25 дона седана ташланади. Кейин қайноқ сув қуйиб, оловда 3-4 дақиқа дам едирилади ва чой каби ичилади.
· Бурун битганида седана мойидан икки-уч ой давомида кунига 2 граммдан уч марта бурунга томизиш лозим.
· Тумов сурункали кўриниш олса, лавлаги шарбатини тенг миқдорда асалга аралаштириб, ярим пиёладан ичиб турилса, энг яхши даво бўлади.

БУРУНДАН СУВ ОҚСА...
· Седананинг хоми ҳидланса ёки латтага ўраб бир кеча-кундуз сиркада ивитилганини эзғилаб, эрта тонгда бурунга томизилса, бош оғриғини даф этади. Бурун тешигидаги тўқималарни очади. Тумов ва бурундан сув оқишини тўхтатади.
· Бобуна (ромашка) гулидан 30 граммини 100 мл. сирка билан қайнатиб, ҳосил бўлган буғини димоққа тортса, иссиқ тумовда бурундан оқаётган сувни тўхтатади.
· Олхўри барги ёки илдизини сувда қайнатиб, ўша сув билан оғиз ғарғара қилинса, миядан тумовни қўзғавчи суюқлик келишини тўхтатади.

Эслатма:
1. Хом пиёзни ўткир ошқозон-ичак, буйрак, жигар хасталиклари бор беморлар истеъмол қилмаслик лозим.
2. Иссиқ мижозли кишиларнинг хом пиёз ейишлари зарарли бўлиб, у хотирани пасайтириб, бошни оғритиши мумкин.
3. Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга таъсир қилади.
4. Бурун катакларига пиёз бўлагини тиқиш яхши оқибатларга олиб келмаслиги ҳам мумкин.

Умида Якубова тайёрлади
manba:darakchi.uz
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 1066 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz