SHERLAR.BIZ Dushanba, 23.12.2024, 00:47
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 35
Mexmonlar: 35
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Fevral » 21 » Йўлдан адашган қизман
05:59
Йўлдан адашган қизман
«Ёшлик — бебошлик» дейишади. Буни ҳам ижобий, ҳам салбий маънода тушуниш мумкин. Ушбу даврнинг шўхлиги, бетакрорлиги, куч-ғайратга тўлалиги яхши дейилса, ёмон деб... Бугун биз ана шу томонига тўхталишга аҳд қилдик. Қаҳрамонларимиз шу гўзал даврда йўлдан адашган ва қилган хатолари азобини тортяпти…

Саҳифамиз иштирокчиларига Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброҳимова маслаҳат беради:

— Мен «Суғдиёна» газетасининг энг ашаддий мухлисаларидан бириман, қолдирмай ўқиб бораман. Агар ижодий сафарга ёки бирор жойга кетиб газета олишимга кўзим етмаса, матбуот шаҳобчасидаги танишимга тайинлайман. Мен учун албатта олиб қўяди. Газетанинг энг ёққан жиҳати, у аёлларнинг дардига малҳам бўла олади, тўғри, йўл ва маслаҳатгўй. Буни мана шу лойиҳанинг ўзидан билса ҳам бўлади. Кимдир журъат этиб ҳеч кимга айтолмаган дардини «Суғдиёна» билан бўлишяптими, шунинг ўзи жуда катта ютуқ!

«Энг узоқ жой деб Сурхондарёга келдим…»

Саида, 20 ёш, Тошкент:

— Мен ҳозир Сурхондарё вилоятидаман. Ўзим қилган хато туфайли туғилган шаҳрим Тошкентни ташлаб келдим. Ёши мендан саккиз ёш катта йигитга кўнгил қўйдим. Кўнгил иши деб гуноҳга ҳам қўл урдик. Сал ўтмай, ҳомиладор бўлиб қолдим. Болам уч ярим ойлик бўлганида зўрға бувимга айтдим. Ота-онам ажрашиб кетгани учун бирдан-бир сирдошим бувим. Бизни бувим тарбиялаган. Шунинг учун дилимдагиларни ҳам у киши билан бўлишаман. Аҳволимни эшитиб, шўрлик бувим ўзини йўқотиб қўйди. Кейин ноиложликдан келинойимга айтди. Ҳаммамиз бирга шифокорга бордик.

— Бола катта ва соғлом, — деди у.

Бу гапдан кейин бувим ўша йигит билан гаплашди. Билсак, у оилали, бола-чақали экан. Жуда қаттиқ таъсир қилди. Наҳот, алдандим? Бу ҳақда ўйлашнинг ўзи даҳшатли эди.

— Судга берамиз, бир кўзи очилсин! — маслаҳат қилди келинойим.

— Қўйинг, болалари бор экан. Қамалиб кетса, нима бўлади? Барибир ҳеч нарса ўзгармайди, — босиқлик билан хулоса чиқарди бувим.

Шу билан у йигитга ҳеч нарса демадик.

— Боладан қутилишимиз керак, — бу бувимнинг сўнгги хулосаси бўлди.

Шифокорларнинг маслаҳати билан менга болани туширадиган дори беришди. Минг азоб билан уни дунёга келтирдим. Тушкунликка тушдим. Мен ҳақимда ҳамма билди. Ҳатто отам ҳам. Отам эса ҳеч иккиланмай мени уйдан қувиб солди. Мен ҳам энг узоқ жойга кетаман, деб Сурхондарёга келдим. Ҳозир бу ердаги бир меҳмонхонадаман. Аммо қўрқиб кетяпман. Бундан кейинги ҳаётим қандай кечади?

Маслаҳат: — Қизим хато устига хато қилибсиз. Сизни айблай десам, бувингиз ҳам болани вақтли туғдириб адашибди. Бу воқеани барибир ҳамма билибди, гап-сўз бўлибди. Нима қилардингиз, боланинг умрига зомин бўлиб? Унда нима гуноҳ? Кейинги хатонгиз эса туғилган жойингиздан йироқлашганингиз. Жуда ёшсиз, бегона жойларда янада қийналасиз. Пулсизлик, муҳтожлик инсонни ҳар нарсага мажбур қилади. Маслаҳатим, дарров ортга — Тошкентга қайтинг. Аввало, бувингизга қўнғироқ қилиб соғ-омон эканлигингизни етказинг. Сиздан хавотир олаётгани тайин. Ўз онангизни топишга ҳаракат қилинг. Пойтахтда имконият кенг. Отангиз билан яна тил топишгунча ёки онангизни топгунча ўзингизни таъминлаб тура оласиз. У ердан кўра бу ерда иш топишингиз осонроқ демоқчиман. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бошқа хато қилманг. Агар жуда қийналсангиз, ўша ердаги хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилинг. Улар албатта тўғри йўл кўрсатишади.

«Азадорлик гўдакнинг умрига завол бўлди»

Ситора, 21 ёш, Тошкент:

— Бир йигит билан телефонда танишиб қолдим. Бир йилча гаплашиб юрдик. Бир-биримизга ўрганиб қолдик. Боғланиб бўлганимиздан кейин билсам, у қамоқда экан. Аммо бу менинг унга нисбатан бўлган меҳримни сусайтирмади. Бир йил ўтиб, у озодликка чиқди. Биз учрашдик. Бир-биримизни қаттиқ ёқтириб қолдик. Тез-тез учрашар, тинмай гаплашардик. Бунинг оқибати эса… Мен хатога йўл қўйдим. Унга ихтиёримни бериб қўйдим… Сал ўтмай ҳомиладорлигим ҳам маълум бўлди. Дарров унга қўнғироқ қилдим.

— Бир йўлини қилинг. Мени шармандаликдан қутқаринг.

— Қўрқма, совчи юбораман, — деди у.

Сўзининг устидан чиқиб, совчи юборди ҳам. Аммо ўша пайтлар отам вафот этгани учун тўй қила олмасдик. Болани олдиришдан бошқа чорамиз қолмади. Мана энди азадор эмасмиз. У кишининг эса совчиларидан дарак йўқ.

— Қачон совчи юборасиз, гап-сўзга қолиб кетдим-у? — дедим охири.

— Шошма, ишларимни йўлга қўйиб олай.

Аммо биламан, иши, топиш-тутиши яхши. Шунинг учун ҳам мени йўқлагиси келмайди. Ўзига ишонгани учун ҳам бошқа қизларни гапга олиб юрибди. Ҳатто, биттаси телефон ҳам қилди. Бунинг тагига етиш учун ўзига қилсам бақиради:

— Ишдаман, тинч қўясанми, йўқми? Кейин ўзим қўнғироқ қиламан!

Аммо биламанки, ҳеч қачон ўз ихтиёри билан қўнғироқ қилмайди. Бора-бора мендан узоқлашиб бораётганини сезяпман. Маҳалламизда эса мен ҳақимда гап-сўзлар кўпайиб бормоқда. Буларга чек қўйишнинг бирдан-бир йўли турмуш қуришим. Афсуски, ишонганимнинг йироқлашиб кетаётгани мени хавотирга соляпти. Қандай йўл тутай?

Маслаҳат: — Қизим-а, қандай қилиб бунақа хато қилиш мумкин? Болани олдиргандан кўра, нега ўша йигитнинг никоҳига ўтмадингиз? Азадорлик деб бир бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлдингизми? Тўйсиз ҳам никоҳ билан ҳалол яшаш мумкин-ку! Наҳот, сизга биринчи фарзандни олдириш, кейинги бепуштликка сабаб бўлишини айтишмаган бўлса? Худо асрасин-у, кейин бир умр қийналиб яшайсиз-ку! Илоҳим, сизда бундай бўлмасин.

Йигитингизга келсак, кўнглингизга олманг, номард экан. Сиз оғир кунида дарддош бўлдингиз. У бўлса, оғир аҳволга ташлаб қўйибди. Агар виждон бўлса, мард бўлса, албатта уйланади. Мабодо, ўзини олиб қочса, у билан жиддий гаплашинг. Уни жиноий жавобгарликка тортишга ҳаққингиз борлигини айтинг. Албатта, бу даражагача бормайди, деб умид қиламан.

«Сўроқлаб келади деб ўйлабман…»

Дилором, 25 ёш, Сирдарё:

— Ўшанда ўн етти ёшда эдим. Ўқиш учун шаҳарга боргандим. Бир йигит билан танишиб қолдим. У шаҳарнинг олифта йигити эди.

Иккимизнинг ўқишларимиз ёнма-ён. У кўнглимни олиш учун ҳар куни йўлимни пойларди. Бора-бора мен ҳам боғландим. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Билмадим, балки у мени умуман севмагандир? Аммо мен ростдан севардим, ишонардим. Ана шу ишончим панд берди. Биз албатта турмуш қурамиз, бахтли бўламиз деб ўйлардим. Балки ёшлик қилгандирман? Балки унга ўта ишонгандирман? Хуллас, номусимдан жудо этганида ҳам уйланишини талаб қилмадим. Ҳатто, ўқишим тугаб қишлоққа қайтаётганимда ҳам ундан бир оғиз «менга совчи юборасизми?» деб сўрамадим. Индамай қишлоғимга қайтиб келавердим. Назаримда, у мени жуда севади-ю, ортимдан излаб келадигандек эди. Афсус, чучварани хом санаган эканман. У совчи юбориш, излаш тугул, эсламаган ҳам бўлса керак. Балки қутулганига шукр қилгандир? Аммо мен ҳам қишлоққа қайтгач, бир нарсага шукр қилдим. Ҳомиладор бўлиб қолмаганимга. Аммо ҳозирги аҳволим ҳам ҳавас қилгулик эмасди. Уйга келаётган совчиларнинг ҳаммасига рад жавобини берардим. Ахир, бошқа қандай ҳам йўл тутай?

— Ёқмади, тегмайман! Мени мажбур қилманг! — деб туриб олардим уйдагиларга.

Шу даражада қаттиқ қаршилик қилардимки, ота-онам жим бўлиб қоларди. Кўнглимга қарарди. Шундай қилиб ёшим йигирма иккидан ҳам ошди. Бора-бора совчиларим ҳам сийраклаша бошлади. Мана энди улар келмай ҳам қўйишди. Ота-онам эса бундан куйинади ва гоҳида мени койийди. Афсуски, уларга ҳеч нарса дея олмайман. Турмушга ҳам чиқолмайман. Қандай йўл тутишни ҳам билмайман. Дардимни охири сизларга айтдим. Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг.

Маслаҳат: — Гоҳида қизларнинг ўта соддалиги, кўнгилчанлиги ғазабингни келтиради. Сиз ҳам жаҳлни келтирадиган йўл тутгансиз. Унга индамайгина инон-ихтиёрингизни топшириб, яна жимгина қайтиб келдингизми? Шунча вақт ўтибди, наҳот унинг олдига бориб «одамингни юбор», дейиш қийин?! Аввало, хато қилмаслик керак эди. Қилдингизми, энди ҳақ-ҳуқуқингизни ҳам билинг! Сизни деб ота-онангиз азоб чексинми? Ҳозир ҳам кеч эмас. Ўша йигитни топинг ва гаплашинг. Чунки бошқа чорангиз йўқ!
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 865 | | Рейтинг: 5.0/12
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Fevral 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz