SHERLAR.BIZ Juma, 19.04.2024, 01:29
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Yanvar » 11 » Йўлдаги коида бузарликларга ким айбдор?
23:07
Йўлдаги коида бузарликларга ким айбдор?
Йўлларимиз тўлиб тошмоқда,
катта шаҳарларнику қўяверинг,
туманлару қишлоқларда ҳам
янги-янги автомобиллар
кўпаймоқда. Бу яхши, албатта.
Узоғимизни яқин қиладиган, оғиримизни енгиллатадиган бу
ҳаракат воситаси инсоният
ихтиролари орасида энг кўп
тарқалганидир. Бироқ ҳар
қандай техника мўъжизаси
яшаш учун оддий қулайлик воситаси саналар экан, ундан
фойдаланишда жорий этилган
маълум қонун-қоидаларга риоя
этмаслик, кўпгина бахтсиз
ҳодисаларга сабаб бўлиши
мумкин. Бу қоидалар эса ҳам ҳайдовчиларимизга, ҳам
пиёдаларимизга тегишли. ҲУРМАТЛИ ҲАЙДОВЧИЛАР! Рулни бошқара бошладингизми,
энди елкангизда нафақат
ўзингиз ва ёнингиздаги
йўловчилар, балки кўчалардаги
барча пиёдалар хавфсизлиги
учун ҳам масъулият бор. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя
этмаслик: тезликни ошириш,
маст ҳолда машина бошқариш,
рулда қўл телефонида
гаплашиш, хавфсизлик
камарини тақмаслик ва шунга ўхшаш қатор ҳолатлар бугун
йўллардаги нохуш воқеаларга
сабаб бўлмоқда... Ахир шитоб
билан кетаётган қудратли
автомобил қаршисидаги ожиз
одамни, ёки норасида гўдакни тасаввур қилиб кўринг! "ЖАВОБГАРЛИКНИ
УНУТМАНГ” Бугунги кунда айрим ҳайдовчи
ва пиёдаларнинг транспортни
бошқариш маданияти билан
боғлиқ оддийгина қоидаларни
ҳам билмаслиги ёки
менсимаслиги, уларни қўпол равишда бузиши сабабли юзага
келадиган ҳуқуқбузарликлар
ва бунинг оқибати бўлган йўл-
транспорт ҳодисаларининг сони
камаймаяпти. Йўл-транспорт ҳодисалари ва
оқибати мамлакат иқтисодиёти
ва жамиятнинг маънавий ҳаётига
жуда катта зарар
етказаётганлиги сабабли,
уларнинг олдини олиш давлатимизнинг ҳам олдидаги
муҳим вазифалардан биридир.
Ҳар бир ҳайдовчи нафақат ўз
транспорт воситасининг
бошқарувчиси, балки шу билан
бирга ҳаракатланиш хавфсизлиги учун жавобгар
шахс ҳамдир. Афсуски, айрим
ҳайдовчиларимиз баъзи
ҳолларда ўз олдиларидаги ана
шу масъулиятни унутиб
қўядилар. КИМ АЙБДОР?
Сардор Мўминов, ҳайдовчи Кунимнинг деярли ярмидан
кўпи рулда ўтади. Баъзида
шошганимда ўзим сезмаган
ҳолда машинанинг тезлигини
ошираман. Табиийки, пиёдалар
ўтиш жойларида бўлсам, қоидаларга амал қилмасликнинг
ҳам имкони йўқ. Лекин йўлнинг
қолган қисмида кесиб ўтаётган
айрим пиёдаларимизнинг
шошқалоқлиги жуда кўп
ҳолларда ҳайдовчиларимизга ҳам, ўзларига ҳам панд
берадилар. ВРЕЗЬКА: Айниқса, бекат
ичида эмас, бекатдан йўл
ёқасига бир метр масофагача
чиқиб турадиган
йўловчилар ҳам йўл
одобига амал қилишса яхши бўларди! Акром Саъдуллаев, йўловчи
(Тошкент шаҳри) — Оддийгина кундалик
ташвишлар билан кўчага
чиққанингизда ҳар куни
йўлларимизда бир нохуш
ҳолатнинг гувоҳи бўласиз.
Автомашиналарда рулни бошқариб кетаётган айрим ёш,
ўспирин ҳайдовчиларимизнинг
йўл ҳаракати қоидаларидан
бехабарлиги кишини ташвишга
солади. Айниқса, пиёдалар
ўтиш жойларида қандай йўл тутишни билишмайди улар.
Тўғри, гап фақат барча айбни
ҳайдовчиларимизга ағдариб
қўйишгина эмас, биз пиёдалар
ҳам айрим ҳолларда кўчани
кесиб ўтиш қоидаси ёки шунга ўхшаш оддий қоидаларга амал
қилмаймиз. Ахир қадимда ҳам
отлиққа йўл берилган. Менимча,
ҳар бир киши йўлда юришнинг
ҳеч бўлмаса, ўз маданиятига
риоя қилиши зарур деб ўйлайман. Бу ерда гап бир
ёқламалик эмас, ҳайдовчи ҳам,
пиёда ҳам бир-бирини
тушуниб, қоидаларга амал
қилса, ҳаммаси ўз жойида
бўлади албатта. ЖАЗО Йўл ҳаракати қоидаларининг
12.2 бандида, аҳоли яшайдиган
жойларда транспорт воситалари
тезлигини соатига 70 км.дан
оширмасдан ҳаракатланишга
рухсат этилади. Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги Кодекснинг 128-
моддасида белгиланган
тезликни меъёридан
оширганлик учун энг кам иш
ҳақининг бир бараваридан ўн бараваригача жарима ёки
транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан бир йил
муддатга маҳрум этилиш билан
жазоланади. Шунингдек, мазкур Кодекснинг
худди шу моддасида, транспорт
воситаси пиёдалар
йўлакларидан юрса, йўл
белгилари ёки йўлнинг қатнов
қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга
риоя этилмаса, одам ташиш,
қувиб ўтиш, йўналишли
транспорт воситаси
тўхтайдиган бекатлардан ёки
пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, сутканинг қоронғу
вақтида ёки кўриш чекланган
шароитларда ёритиш
асбобларидан фойдаланиш
қоидалари бузилса,
йўловчиларга лой сачратилса — энг кам иш ҳақининг ярим
бараваридан 3 бараваригача
жарима жазоси қўлланилади. ҚОИДАЛАР КИМ УЧУН?.. Баъзи ҳайдовчиларимиз эса
жуда пухта. Агар йўлда
транспорт воситаси камроқ
бўлса, тезликни ҳоҳлаган
меъёрига олиб борадилар. Радар
бўлса-чи, унга яқинлашганда тезликни камайтиришади. Гуёки
қонун-қоидалар фақатгина йўл-
патрул хизмати ходимлари
учунгина яратилгандек. Ахир,
ҳайдовчи йўлда ўз
хавфсизлигини қанчалик таъминласа ўзига шунчалик
фойда-ку. РАДАРНИ ҚАНДАЙ БИЛИШ
МУМКИН? Одатда, кўпчилик ҳайдовчилар
радарга тушмаслик учун бир-
бирига ёрдам берадилар. Бу
борада улар тажрибасидан
ўтиб келаётган энг маъқул йўл
– қарама-қарши томондан келаётган автомашина
ҳайдовчиси сигнал бериб,
"эҳтиёт бўлинг, йўлда радар
бор” деган ишорани бериб ўтар
экан. Лекин ҳайдовчиларимиз учун
бу каби усуллардан кўра,
транспорт воситасини
қоидаларга амал қилиб
бошқаришларини тавсия этамиз.
Чунки, улар бу билан аввало, ўзларининг ҳаётини,
шунингдек, йўлларимизнинг
ҳам осойишталигини
таъминлайдилар. "МАСТ РУЛГА ЎТИРГАНДА...”
Дилмурод Холбоев, ИИБ
ЙҲХБ тарғибот ва ташвиқот
инспектори, кичик сержант: Маълумки, оғир оқибатли йўл-
транспорт ҳодисалари кўпинча
транспорт воситасини спиртли
ичимлик ичиб, маст ҳолда
бошқариш вақтида ҳам юзага
келади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини
бошқариш ҳуқуқидан бир
йилу олти ойдан уч йилгача
муддатга маҳрум этиш жазоси
қўлланилади. Шунингдек,
худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини
бошқариш ҳуқуқи бўлмаган
шахс томонидан содир
этиладиган бўлса, энг кам иш
ҳақининг 30 баравари
миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга
маъмурий қамоққа олишга
сабаб бўлади. ТАДҚИҚОТ ХУЛОСАСИДАН
КЎЧИРМА 30-35 грамм ароқ ичилганда
одамнинг ақлий қобилияти бир
неча соатдан бир неча кунгача
пасайиши исбот қилинган.
Спиртли ичимлик истеъмол
қилган одамнинг танасида 3 кунгача заҳарли моддалар
сақланиб туради . Ҳозиргина байрамни нишонлаб, навбатдаги
улфатчиликдан чиқиб,
автомашинасига "шер” бўлиб
ўтираётган
ҳайдовчиларимизнинг ҳаммаси
ҳам бу ҳақда билармикин?!. СЎНГГИ СЎЗ Ҳурматли ҳайдовчи! Сиз албатта
ҳамма ишингизга улгурасиз,
чунки беминнат хизматчингиз,
тайёр уловингиз бор. Ўша
уловни бошқалар учун хавфсиз
қилиб бошқарсангиз кифоя. Ҳурматли пиёда! Ўз жонингиз
ўзингизга азиз бўлсин. Йўлда
юриш маданиятига риоя қилинг.
Чунки қаршингиздан келаётган
худди сиз каби одам жонли
эмас, жонсиз бир техникани бошқариб келмоқда... Йўлларимиз бехатар бўлсин!
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 939 | | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz