SHERLAR.BIZ Yakshanba, 22.09.2019, 13:17
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Sentyabir » 15 » ЙЎҒОН ТЕПА [HAJVIYA]
18:17
ЙЎҒОН ТЕПА [HAJVIYA]
Бугун шанба, идора ходимларига маош берилаяпти. Одатда идора бошлиқларининг ҳурмати учун кассир кабинетга ведомость кўтариб киради. Қодиров кассир узатган пулни санамай, стол тортмасига солар экан, деди:
– Нуралиевга айтинг, кирсин!
Сал ўтмай, бош бухгалтер Нуралиев кирди.
– Менга қаранг, бугун бир отамлашмайликми? Маошни бўлса, олдик. Пул хотиннинг қўлига тегдими, тамом. Пака қўлимиздалигида яйраб олайлик. Бу гап Нуралиевга ҳам ёқди. Қодиров стол ёнидаги тугмани босди. Секретарь қиз кирди.
– Апсаматов билан Собировни дарров чақиринг!
Апсаматов билан Собиров узун-қисқа бўлиб кириб келишди.
– Қани,– деди Қодиров, – олти-олтидан чўзинглар. Йўғон тепага бориб, бир ошхўрлик қиламиз.
Апсаматов жон деб турган экан, дарров олти сўмни столга ташлади. Аммо Собиров гарданини қашиб туриб колди.
– Бўлинг, бўлинг,– деди Нуралиев,– мунча латтачайнарсиз, олти сўм кимни ўлдирибди?
– Олти сўм ҳеч кимни ўлдирмайди-ю, аммо келинингиз қанча маош олишимни точний билади. Ундан ташқари, хотинсиз бирон жойга боролмайман.
– Э, садқайи эркак кетинг, қўйинг бу гапларни.
Собиров жонидан сугургандек қилиб, олти сўмни қўли қалтираб столга қўйди. Қодиров шофёрни чақириб, харажатга юборди. Иш соати тугаши билан тўрт киши Йўғон тепага қочишга аҳд қилишди. Шундоқ бўлди. Йўгон тепа вилоятда энг салқин, энг хушманзара жой. Тўрт улфат роса яйрашди. Шофёр ошга уста эди, ҳар битта гуруч ўзи ўрмалаб оғизга кириб кетаман дойди. Салатни айтмайсизми, кўк қалампир аралашган салат дунёда ягона бўлса ажаб эмас. Ошга бостирилган еаримсоқпиёз янги сўйилган қўйнинг илигидан афзал бўлса афзалки, камлиги йўқ. Хулласи, тўрт улфат кеч соат ўн бир яримгача маишат қилишиб, ўн иккидан сал ошганда шаҳарга қайтишди. Бундай пайтларда бошлиқлар жуда сахий бўлиб кетишади. Қодиров ҳам шундай фазилатдан холи эмас. Шерикларини бир-бир эшиклари олдига ташлаб, уйига ўтиб кетди. Ажойиб ош учун шоферга раҳмат айтиб, ўзи ҳам дарвозаси олдида тушиб қолди. Эшикни қоқди. Ичкаридан жавоб бўлмади. Яна эшик қоқди. Қўшнилар нима гап деб югуриб чиқишди-ю, Қодировнинг хотини чиқмади. Ярим соат эшик қоқди. Хотини эшик орқасида турган экан, ахмри овоз берди.
– Нега эшик очмайсан, мажлисдан ўладиган бўлиб келсам ҳам, шунақа қиласанми?
– Борадиган жойингизга бораверинг. Ош еган жойингизда ётишга жой қилиб беришмадими? Ўшаққа бориб ётинг!
Қодировнинг дами ичига тушиб кетди. Анча вақтгача «ғиринг» деёлмай туриб қолди.
– Қўй, хотин, қўни-қўшниларнинг олдида шарманда қилма. Уйда бафуржа гаплашамиз.
Хотин жавоб қилмади. Оёқ товушининг узоқлашгани эшитилди. Ана шундан кейин Қодиров яна ярим соатча эшик тақиллатди, бўлмади. Орқасига қайтди. Машина кетиб бўлган, соат бирдан ошиб автобуслар ҳам сийраклашиб қолганди. Идора, ўҳҳў, қанча жойда. Қодиров соат икки яримларда идорага қайтиб келди. Қараса, кабинетининг кўча тарафга қараган деразасидан ёруғ тушиб турибди. Уборшица пол юваётган бўлса керак, деб ўйлади. Қоровул келинг ака, деб дарвозани очди.
– Отчётга тайёрланадиган эдим, шу ерда тинчгина...
Кабинет эшигини очиш билан ҳайрон бўлиб тўхтади қолди. Бош бухгалтер Нуралиев ечинмай, диванга чалқанча ётиб олган, кабинетни бошига кўтариб хуррак тортарди. Нима бало, уйига ташлаб келган эдим-ку, деб ҳайрон бўлди Қодиров. У қоровулдан план бўлимининг калитини сўради.
– Очиқ, ака.очиқ. Апсаматов иним диванда ётибдилар.
– Кадрлар бўлими-чи?
– У ер ҳам очиқ. Собиров ётибди.
Қодиров нима қилишини билмай, гаражнинг калитини сўради.
– У ер ҳам банд, шофёрингиз «Волга»да ётибди.
Қодиров қаққайганча туриб қолди.
– Менга қаранг, ота, – деди у қоровулга. – Сизга жавоб. Уйингизга бориб, ёта қолинг. Биз бугун тонг отар отчёт тузамиз. Кўрпа-ёстиқни йиғманг. Чарчаганимда мен ётатураман.
– Умрингдан барака топ, болам. Кампирим отдихинг қачон, деб сўраётган эди. Жуда бопта бўлди. Қоровул чол дуо қилиб, уйига жўнаб қолди. Қодиров унинг ўрнига ёнбошлади. Тўрт ошхўр идорани бошларига кўтариб, хуррак тортишарди.
Айниқса, бошбух Нуралиев карнайга ўхшатиб тортар экан. Бу кеча тўрт ошхўрнинг хотини хафа, биргина қоровул чолнинг хотини хурсанд эди.

Mуаллиф: Саид Аҳмад
Категория: Sevgi dunyosi | Просмотров: 443 | | Теги: ЙЎҒОН ТЕПА HAJVIYA | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Sentyabir 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz