Главная » 2014»Mart»10 » Йўқолган Boeing 777 қидирув ишлари давом этмоқда
18:00
Йўқолган Boeing 777 қидирув ишлари давом этмоқда
Шанба куни Малайзия авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтиб, сирли тарзда ғойиб бўлди.
Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 киши бўлган. Сўнги алоқа пайтида лайнер 10 км 700 метр баландликда бўлган ва шундан сўнг радар экранларидан йўқолган.
Малазия ҳукумати ОАВлар томонидан Boeing 777 бўлаклари топилганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Аввалроқ эса ҳукумат самолёт террорчилар томонидан эгаллангани ҳақидаги хабарларни инкор қилишган эди.
Қидирув-қутқарув ишлари Жанубий Хитой денгизи атрофида давом эттирилмоқда. Унда бир нечта мамлакат кемалари қатнашмоқда.
Таҳминларга кўра, самолёт бортида 154 нафар Хитой, 38 нафар Малайзия, беш нафар Ҳиндистон, етти нафардан Индонезия ва Австралия, тўрт нафар АҚШ, 3 нафар Франция, икки нафар Янги Зеландия, ҳамда бир нафардан Канада, Россия, Украина, Голландия фуқаролари бўлишган.