SHERLAR.BIZ Sheshanba, 17.09.2019, 07:51
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 4
Mexmonlar: 4
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Mart » 3 » Юзини беркитган таниқли киноактриса кимлигини топинг
03:22
Юзини беркитган таниқли киноактриса кимлигини топинг
Эътиборингизга сирли суҳбатдошимиз билан бўлиб ўтган суҳбатни ҳавола этамиз. Сиз унинг гапларига диққат билан эътибор беринг ва ниқоб остида ким яширинганини топишга ҳаракат қилинг.
— Болалигингиз ҳақида гапириб беринг?
— Болалигим Тошкентга ўтган. Айтишларича, жиддий, гапга қулоқ соладиган, ақлли қиз бўлган эканман. Тўғри, ўзимга яраша шўхликларим бўлган, аммо ота-онамни кўп қийнамаганман. Болалигимдан телевизорда кўрсатиладиган актрисаларга ўхшаб роль ўйнаб юрганларимни онам кўп гапириб берадилар. Ўша пайтларданоқ қайси касбни танлашим аниқ бўлган шекилли...

— Адашмасам, ота-онангиз ҳам санъат соҳасида ишлашади?
— Ҳа, отам Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида опера хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист. Онам ҳам Санъат институтини тамомлаган. Бироз, Ўзбек Давлат Миллий академик драма театрида ишлаб, кейин фарзандлар тарбияси билан овора бўлиб, уй бекасига айланган.

— Фарзандингиз Ширинабону ҳақида гапириб берсангиз.
— Қизим, менга ўхшамайди. Ташқи кўриниши ҳам, характери ҳам дадасига тортган. Ҳозирданоқ унинг шўхликлари учун ҳаммадан гап эшитаман. Куни кеча жиянларимдан бирини уриб кўзини кўкартирибди (кулади). Боғчада ҳам бошқаларга нисбатан шўх. Шунингдек, ўзига яраша айёрлиги ҳам бор. Кимга қайси оҳангда гапириб, “эритиш”ни жуда яхши билади.

— Санъатга кириб келишингизга онангиз сабабчи бўлган эканларда?
— Ҳа, илк бор тасвирга олиш майдончасига онам қўлимдан етаклаб, Мелис Абзаловнинг “Меш - полвон” номли фильмига кастинигга олиб борган. Аммо ўшанда тўлачадан келган бўлганим учун ролга тасдиқлашмаган. Эсимда, ўша пайт хафа бўлганимдан, кино тайёр бўлиб, телевидениега чиққунга қадар йиғлаганман. Кейин йиллар ўтиб, 15 ёшимда “Дилхирож” фильмида илк бор рол ўйнаганман.

— Актрисаликдан ташқари хонандаликда ҳам ўзингизни синаб кўрдингиз, бунинг сабаби нимада?
— Балки, дадам қўшиқ куйлаганлари учундир. Қўшиқ куйлашни яхши кўраман. Аслида, кинога кириб келишимдан аввал, профессионал овоз ёзиш студиясида иккита қўшиқ куйлаганман. Шунинг учун актрисаликдан хонандаликка эмас, аксинча аввал хонанда бўлиб, кейин кинога кириб келганман.

— Қандай образдаги ролга розилик бермас эдингиз?
— Актёр роль танламайди деган фикрга тўла қўшиламан. Аммо кинода ҳеч қандай ўрни йўқ, характерсиз, томошабинни ёдида қолмайдиган ролга таклиф қилишса, уни рад этаман. Ролим кичкина бўлса ҳам ўз ўрнига эга бўлиши керак.

— Омадли рақам...
— Мен 9-ойнинг 9-кунида, 9-мавзенинг 9-туғриқхонасида соат 9-00да туғилиб, 9-хонада ётганман. Бундан ташқари, мен туғилган йили кўп қаватли уйнинг 9-хонадонида истиқомат қилган эканмиз.

Ўзим ҳақимда...
— Спорт билан шуғуланишни яхши кўраман. Сузиш, югуриш, шахмат бўйича кўпгина ютуқларга эришганман. Рақс тушиш ҳам жон-у, дилим. Кўпгина ролларимда рақс тушиш маҳоратимни намоён этганман. Кинода менга қўйилган вазифани аъло даражада бажаришга ҳаракат қиламан. Агар режиссёр сочимни бошқа рангга бўяш ёки кесиш кераклигини айтса, ҳеч иккиланмай рози бўламан. Шунинг учун сочимнинг ранги жуда кўп ўзгаради.

Факт:
·1984 йил 9 сентябрь куни Тошкентда туғилган.
·2010 йил турмушга чиққан. Битта қиз фарзанди бор.
·Оилада иккинчи фарзанд, акаси, иккита сингилиси ва укаси бор.
·Кино соҳасига 2001 йилда кириб келган.
·Шу кунгача 25 дан ортиқ рол ўйнаб, 10 га яқин қўшиқ куйлаган.
·Қаҳрамонимиз шу кунгача 3 та автоулов бошқарган, “Нексия”, “Ласетти” ва айни кунларда “Каптива”си бор.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 514 | | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
YASMINA03.03.2013 14:47
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz